Кўрилди

Оилани тиклаш ўрнига жанжал қилди

Худойберди собиқ турмуш ўртоғи билан жиноий жавобгарликка тортилгач, хотини у билан яшамай қўйди. Вояга етган 2 фарзандини олиб, отасини уйига кетиб қолди. Бу орада хотини қизини турмушга узатди. 45 ёшли Худойберди сўппайиб уйида ўзи қолди. Ўғлини эса уйлантириш ҳаракатига тушиб қолди.

Аммо Худойберди бу жараёнларда тамоман иштирок этмади. Аммо гоҳ-гоҳ оиласи ёдига тушиб қолса, хотини Зарифа яшаётган уйга бориб, у билан жанжаллашибь, хотини билан яшамоқчи эканини айтишдан чарчамасди.

2020 йил 12 сентябрь куни ҳам яна шундай бўлди. Худойберди хотинининг уий томон йўл олди. Бу вақтда тун яримлаб қолган эди. Худойберди ҳовлига кириб, хотинига баиқриб, эшикни очишини талаб қила бошлади. Аммо хотини эшикни очишни хоҳламади. Аксинча тузроқ уйдан чиқиб кетишини сўради. Аламига чидолмаган Худойберди аччиғидан дераза ойнасини қўли билан уриб синдирди ва шу билан ховури босилгандек бўлиб, ҳовлидан чиқиб кетди.

Эртаси куни эса кеча ярашмаган иш қилганини тушунпиб етди, шекилли, ойна сотиб олиб, собиқ хотининг ҳовлисига бориб, синган ойнасини бутлаб берди.

Бироқ бу вақтда собиқ эрининг бундай қилиқларидан безор бўлган хотини ИИБга ариза билан мурожаат этган эди.

2020 йил 15 октябрь куни Данғара туман маъмурий суди ўзининг очиқ суд мажлисида  ҳуқуқбузар Худойбердининг қилмишини кўриб чиқди ва унга амалдаги қонунларга биноан 7 сутка қамоқ жазосини тайинлади. Шу билан бирга, суд  ҳуқуқбузар Худайберди жабрланувчи (собиқ турмуш ўртоғи Зарифа) билан бирга жиноий жавобгарликка тортилиб, жазони ижро этиш муассасига кетганидан буён бирга яшамаслиги, турмуши давомида икки нафар фарзанди бор бўлса-да, жазони ижро этиш муассасидан жазони ўтаб келиб, оила деган муқаддас номни тиклаш ва мазмунли ҳаёт кечириш ўрнига жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан фуқаролар тинчлигини бузгани ачинарли ҳолатдир, дея хулосалади.

Ўктамжон ПЎЛАТОВ, Фарғона вилоят маъмурий судининг раиси вазифасини бажарувчи.

Элмурод  ОРТИҚОВ, Фарғона вилояти, Данғара туман маъмурий судининг раиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *