Кўрилди

ОДАМ САВДОСИДАН АЗИЯТ ЧЕКИШДИ

Таассуфки, олиб борилаётган тарғибот тадбирларига қарамай, орамизда “замонавий қуллик”, яъни, одам савдоси қурбонига айланиб қолаётганлар ҳали-ҳануз учраб турибди…

Фуқаро А.Асилбеков 2018 йил сентябрь ойида “Сония” (терговга қадар шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган) исмли шериги билан жиноий тил бириктиради.

Тузилган режага мувофиқ “Сония” фуқаролар С.Мамадиев, Р.Асқаров, Т.Юлдашев, С.Ботировларга Россияда қурилиш ишлари борлигини, иш ҳақи ўз вақтида берилиб, яхши иш шароитлари таъминланишини ваъда қилади ва уларни Россия Федерациясининг Калуга шаҳрига олиб боради. Паспортларини олиб қўйган ҳолда ноқулай шароитда мажбуран ишлатиб, 2019 йил январь ойига қадар иш ҳақларини турли баҳоналар билан бермайди.

С.Мамадиев, Р.Асқаров, Т.Юлдашев, С.Ботировлар яширин равишда А.Асилбековнинг қўл остидан қочишади.

Ушбу ҳолат жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судида кўриб чиқилиб, А.Асилбеков Жинотя кодексининг 135-моддаси 2-қисмини “а, б, е, з, и” бандлари билан айбланди ва 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Жабрланувчиларга етказилган 20 миллион 332 минг 760 сўм моддий зарар ҳамда жиноятчини Россия Федерациясидан вилоятимизга олиб келиш учун сарфланган 4 миллион 962 минг 574 сўм маблағ ундирилди.

Б.МИРЗАЕВ, Фарғона вилояти ИИБ ТЖХТБ ҳузуридаги ТБ суриштирувчиси, катта лейтенант.

С.УММАТОВ, Фарғона вилояти ИИБ ТЖХТБ ҲПБ инспектори, лейтенант.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *