Кўрилди

Қочоқ қотил

Бугунги кунда юртимизда ободонлаштириш ишлари, йўлларнинг кенгайиши, ишлаб чиқариш соҳасидаги янгиликлар ва автомашиналарнинг кўпайиши мамлакатимизнинг  кундан-кунга ривожланиб бораётганидан дарак беради. Афсуски,  шу билан бирга йўл транспорт ҳодисаларининг кўпайиб бораётгани ҳам ҳеч кимга сир эмас.

2018 йил 1 сентябрь куни кеч соат 20:30 лар чамасида А.Отақулов ҳам ўзининг бошқарувида бўлган давлат белгиси 60 V 077 HA “Neksiya-2” русумли автомашинасини Мозортаги-Шредер йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётган эди. Фалокат оёқ остида, деганларидек, Қува тумани Мозортаги қишлоғидаги 165-уй рўпарасига келганида бошқарувни қўлдан чиқарди ва амалдаги   Йўл ҳаракати қоидаларини бузиб,  йўлнинг қатнов қисмида пиёда ҳаракатланиб кетаётган «Қорақум» МФЙ, «Терактаги» кўчасида яшовчи М.Мадраҳимовни машинасининг олд қисми билан уриб юборди. Бу ҳам етмаганидек, ўзини ҳимоя қилишдан маҳрум бўлган, ҳаёти ва соғлигига жиддий зиён етган М.Мадраҳимовга ёрдам кўрсатмай воқеа жойидан қочиб кетади. Натижада, фуқаро М.Мадраҳимов воқеа жойида вафот этади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов  ҳаракатлари олиб борилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми, 177-моддаси 2-қисми билан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди ва Жиноят ишлари бўйича Қува туман судига юборилди.

Ўткирбек Ҳусанов,

Қува тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *