Кўрилди

Оғу-инсон хаётнинг қора доғи

Муқаддам ҳам гиёҳвандлик воситасини сотиш жиноятини содир этиб, узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинган А.А ўзига тегишли хулоса чиқариб олмасдан, ушбу жиноятга қайтадан қўл уриб кўрди. Яъни 2011 йил август ойи бошларида тергов даврида шахсини аниқлашни имкони бўлмаган “Ю” исмли шахсдан келгусида сотиш мақсадида кўп миқдордаги 33.12 грамм“героин” гиёҳвандлик воситасини 5.000.000 сўмга сотиб олиб, сақлабкелган.

Сотиб олган “героин” гиёхвандлик воситаларидан қолган қисмини қонунга хилоф равишда махсус ҳаридорга 700 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар эвазига сотган вақтида ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган “назорат-харид” тадбири давомида ушланган ва махсус харидордан олинган “героин” гиёхвандлик воситаси ашёвий далил тариқасида олинган.

Ўтказилган судга оид кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра, махсус харидордан олиниб тақдим этилган модда, яъни оқ-сарғиш рангли тош-толқонсимон ҳолдаги модда таркибида гиёхванд диацитиломорфин мавжуд бўлиб, ушбу модда “героин” деб аталувчи гиёҳванд воситалар туркумига киришлиги, унинг соф оғирлиги 49,94 (қирқ тўққиз грамм тўққиз юз қирқ миллиграм) граммга тенг эканлиги аниқланган.

Судда, А.А айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб, фақат “Ю” исмли шахсга “героин” гиёхвандлик моддасини сотганлигини, бошқа ҳеч кимга сотмаганлигини, қилган ишидан пушайманлигини билдириб, қонун доирасида енгиллик беришни сўраган.

Суд иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, А.А.га нисбатан жазо тайинлашда, жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида айбига тўлиқ иқрор ва қилмишидан пушаймонлигини, яшаш жойидан ижобий тавсифланганини, оилавий шароитини ҳамда жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида жиноятни ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, у айбланаётган модда санкциясида назарда тутилган жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ш.Хашимов, ЖИБ Фарғона шаҳар судининг раиси.       

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *