Кўрилди

Ўн минг ақш долларини яширган эди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 декабрдаги “Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартибини янада соддалаштиришчора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5276-сонли Фармонига асосан, 2018 йил 1 январдан бошлаб, жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 2000 АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ёки олиб чиқиб кетишда ёзма равишда мажбурий декларация тақдим этиш тартиби бекор қилиниб, 2000 АҚШ долларидан ошадиган суммадаги нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш чоғида олиб кирилаётган ёки олиб чиқиб кетилаётган нақд хорижий валютанинг жами суммаси ёзма равишда декларация қилиниши белгиланган.

Бироқ, айрим ҳолларда фуқаролар томонидан мазкур Фармон билан белгиланган имтиёзларга зид равишда, хорижий валюталарни божхона назоратидан яшириш ҳолатлари ҳам учраб турибти.

Хусусан, 2020 йил 23январь куни Қувасой шаҳар “Ўзбекистон” чегара божхона пости орқали Ўзбекистон Республикасидан Қирғизистон Республикасига пиёда ҳаракатланаётган фуқаро А.Рбожхона назоратидан ўтказилганда, унинг эгнидаги уст кийимининг чап ички чўнтагида божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ва божхона назоратидан яширилган 10.000 АҚШ доллари борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида.

Мазкур маъмурий иш Қувасой шаҳар маъмурий суди томонидан очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузар А.Р Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 22721-моддаси 2-қисми билан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилиб, унга нисбатан қонунда белгиланган жарима жазоси тайинланиб, ашёвий далил тариқасида олинган 10.000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар давлат фойдасига мусодара қилинди.

 

Махкамжон Абдубаннабов, Қувасой шаҳар маъмурий судининг раиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *