Кўрилди

Номусу орни йиғиштириб…

Жиноят ҳақиқати ва адолат

Ўзбек тилида азал-азалдан “номус”, “ор” деган тушунчалар ишлатилиб, халқимиз ушбу тушунчаларга қатъий амал қилиб келган. Аммо сўнгги йилларда бир неча маротаба судланиб, номусу орини йўқотган хотин-қизлар сони ортиб бораётгани ниҳоятда ачинарлидир. Бу ниманинг асорати? Албатта, фуқароларимизда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятнинг етишмаслиги, улар ўртасида етарли даражада тарғибот-ташвиқот ишлари юритилмаётганлиги сабаблидир.

Тошлоқ туманида яшовчи, 1971 йилда туғилган Муҳайё Турсунова муқаддам 3 маротаба, яъни амалдаги Жиноят кодексининг 131-моддасида назарда тутилган қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш, 223-моддасидаги қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш, 135-моддасидаги Одам савдоси жиноятларини содир этиб судланган, амнистия акстига асосан қамоқдан муддатидан олдин озод этилган эди. Бироқ 3 нафар фарзандли бу аёл бирон жойда ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан ишсиз юрса юрдики, натижада яна жиноят кўчасига қадам қўйди.

М.Турсунова 2019 йил февраль ойида енгил табиатли қизларни топиб, Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасидан олиб ўтган ҳолда, Туркия давлатида фоҳишаликда фойдаланиш жиноий режасини тузди. Режага кўра О.Рустамовани моддий тарафдан қийналганини билиб, унга ҳар бир топиб берган қизлари учун 100 АҚШ долларидан пул беришини айтиб, у орқали топган Д.Худоёровани Бирлашган Араб Амирликлари давлатининг Дубай шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланиб, катта миқдорда даромад орттиришга қизиқтириб, уни номига авиачипта сотиб олиб, 2019 йил 1 март куни  жабрланувчи Д.Худоёровани Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси орқали орқали Бирлашган Араб Амирликлари давлатига жўнатаётган вақтида ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тадбир давомида И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ушланди.

Навбатдаги суд мажлисида судланувчи М.Турсунова айбига иқрор бўлиб, Дубай шаҳрида яшовчи Фотима исмли таниши билан олдиндан жиноий тил бириктириб, ҳаиқатдан ҳам моддйи жиҳатдан қийналган О.Рустамовани жиняот қилишга ундаб, у орқали Д.Худоёровани топиб, авичипта сотиб олган.

Д.Худоёровага эса Дубай шаҳрига боргач, у ерда фоиҳишалик билан шуғулланишини, Дубай шаҳрига юборгани эвазига 8 минг АҚШ доллари миқдорида қарз бўлиб қолганини билдириб, Дубай шаҳрида ишлаб, қарзини узиши лозимлигини уқтирган.

Ўзи ҳам Д.Худоёровани жўнатиб юбюоргач, унинг ортидан Дубай шаҳрига борсммоқчи бўлган.

Лекин О.Рустамова ва Д.Худоёровалар Муҳайёнинг қилёатган ишлари қипқизил жиняот эканини яхши билганликлари учун ҳам зудлик билан ИИБга ариза билдан мурожаат қилишиб, юз бераётган ҳодисалани баён этиб, жиноятни содир этилишини олдини олишга ҳаракат қилишди.

2019 йил 1 март куни Тошкент халқаро аэропортига етиб келган О.Рустамовага йўл кира учун деб 180 минг сўм ва илгари ваъда қилгани 100 АҚШ доллари ҳисобидан 50 АҚШ долларини бериб, орани очиқ қилиб олишга уринди.

Албатта, ҳушёр ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Муҳайёр Турсуновани ўзига боғлқи бўлмаган ҳолатда жиняотини охирига етказишига йўл қўйишмади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8-моддасига кўра, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 3-бандида, жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги;

37-бандида, Жиноят кодексининг 57-моддасига мувофиқ, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши мумкинлиги, бунда қонунга мувофиқ, судлар, нафақат шахс жиноят содир этиш вақтида кўзлаган мотив ва мақсад, айб шакли ва даражасини, балки, айбдорнинг шахси, жиноят иштирокчилари орасидаги роли, жиноят содир этилиш пайтидаги ёки содир этилганидан кейинги хулқ-атвори, жиноятни содир этиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитни ҳам эътиборга олишлари лозимлиги ҳақида тушунтиришлар берилган.

Жабрланувчи Д.Худоёрова судда судланувчи М.Турсуновага нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини баён қилди.

Тошлоқ туманидаги “Пиёзчилар” МФЙ томонидан М.Турсунова соғлиги ёмонлиги, қарамоғида қари онаси борлиги, эҳтиёжманд оила ҳисобланиши кўрсатилган.

Суд қайд этилган Пленумнинг «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги қарори тушунтиришларига риоя қилиб, М.Турсуновага нисбатан жазо тайинлашда жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар аниқланмаганини инобатга олиш билан бир қаторда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар сифатида унинг шахси, оилавий шароити, айбига тўлиқ иқрор, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, аёллиги, қарамоғида уч нафар фарзандлари борлигини, жабрланувчининг даъвоси йўқлиги, юқорида қайд этилган жазони енгиллаштирувчи бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, Жиноят кодексининг
57-моддасини қўллаб, қонун санкциясида белгиланмаган озодликни чеклаш жазоси тайинлашни, шунингдек, содир этилган жиноятнинг хусусиятидан келиб чиқиб, судланувчининг зиммасига назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, маъмурий ҳудуд, яъни Фарғона вилоятидан ташқарига чиқмаслик, интернетдан фойдаланмаслик каби қўшимча тақиқларни (чеклашлар) юклатишни лозим топди.

Ва суд ҳукми билан Муҳайё Турсунова Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми «з» банди билан айбли деб топилиб, 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Абдулазиз СОБИРОВ, жиноят ишлари бўйича Фаргона вилоят судининг девонхона мудири.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *