Кўрилди

Ноқонуний иссиқхона аниқланди

Мажбурий ижро бюроси Фарғона тумани ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори талабларига мувофиқ рейд тадбирларини ўтказмоқда.

Навбатдаги тадбир Фарғона тумани, “Дўстлик” МФЙ, “Ҳақиқат” кўчасида ўтказилди.

Хусусан, мазкур кўчада яшовчи фуқаро Маматқулов Ғанижон ўз хонадони томорқасида бир нечта иссиқхоналар қуриб, уларга яширин равишда табиий газ тармоғини тортган ва тадбир вақтида ҳеч қандай ҳисоблагичсиз фойдаланиб келаётганлиги аниқланди. Ҳолбуки, унинг ён  қўшнилари табиий газ босими пастлиги сабабли ўтин-кўмирдан фойдаланишмоқда экан.

Бировнинг ҳаққи тешиб чиқади, деган нақл тўғри бўлиб чиқди. Иссиқхона табиий газ тармоғидан узилди, энди Ғ.Маматқулов иссиқхоналаридаги бир неча ўн минглаб помидор ва бошқа кўчатларини туну-кун ўтин ва кўмир ёқиб асраб қолишига тўғри келади.

Мазкур ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Фарғона туман бўлими ходимлари томонидан баённома расмийлаштирилди ва ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлатга етказилган зарар эса газ таъминоти корхонаси мутахассислари томонидан ҳисоблаб берилганидан сўнг сўзсиз ундирилади.

Иномжон КАРИМЖОНОВ, МИБ Фарғона туман бўлими тезкор шўъба инспектори.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *