Кўрилди

Нафақа тайинлаш тартибига ўзгартиришлар киритиладими?

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 11 апрель куни кенг жамоатчилик муҳокамаси учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирилди. (муҳокама 26 апрель куни якунланади)

Хўш, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февральдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар нималардан иборат?

Амалдаги Низомнинг 19-бандида,Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш учун оила таркибига:

-болаларнинг отаси, онаси ёки никоҳдаги ҳар икки ота-онаси (фарзандликка олувчилар);

-ота-оналар билан бирга яшайдиган ва уларнинг қарамоғида бўлган болалар, шунингдек ота-оналар билан биргаликда яшайдиган ва ўз оилаларига эга бўлмаган 16 ёшдан катта ёшдаги болалар (шу жумладан, фарзандликка олинган болалар);

-болаларнинг улар билан биргаликда яшайдиган боболари ва бувилари; болаларнинг ота-оналари (фарзандликка олувчилар) билан биргаликда хўжалик юритувчи бошқа шахслар киритилади.

Оиланинг биргаликда яшовчи аъзолари таркиби фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан белгиланиши кўрсатилган.

Таклиф этилаётган таҳрирда ушбу банддан болаларнинг улар билан биргаликда яшайдиган боболари ва бувилари;болаларнинг ота-оналари (фарзандликка олувчилар) билан биргаликда хўжалик юритувчи бошқа шахслар чиқарилмоқда.

Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сонли Фармони 19-бандида  ижтимоий нафақаларни тайинлаш ва тўлашнинг амалдаги тартибига оилаларнинг ижтимоий нафақа олишга муҳтожлигини баҳолаш тартиб-таомилларини соддалаштириш, шу жумладан  ижтимоий нафақа олиш учун ариза билан бирга тақдим этиладиган ҳужжатларни камайтириш,  давлатнинг ижтимоий ёрдам чоралари ҳисобланувчи алоҳида трансфертларни оиланинг жами даромадларидан чиқариб ташлаш ва бошқалар белгиланган.

Аризачининг оила аъзолари даромадлари ҳисобланганда, аризачи билан битта уй хўжалигида яшовчи қарияларнинг пенсияси оила даромадига киритилади ва кўп ҳолатларда шу сабабли аризачининг даромади мезондан (оила ҳар бир аъзосига 358 минг сўмдан ортиқ бўлмаса) ошишига олиб келади.

Шу билан бирга, Низомнинг 22-бандида қуйидаги таҳрирда бўлиши таклиф этилмоқда:

Ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оиланинг жами даромадига, оила аъзолари томонидан олинган қуйидаги даромадлар киритилади:

меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар;

мулкийдаромадлар;

яккатартибдагитадбиркорнингдаромади;

чет элдаишлайдиганёкитадбиркорликфаолиятиниамалгаошираётганоилааъзоларидан пул тушумларисуммаси;

пенсияларванафақалар (ушбуНизомданазардатутилгантартибдаоилаолаётганнафақаёкимоддийёрдам, ВазирларМаҳкамасининг 2018 йил 13 сентябрдаги 731-сон қарорибиланамалгакиритилганунвақолипли нон харидқилишбўйичақўшимчахаражатларниқоплашучунҳаройлик пул компенсацияси, ногиронлигибўйичанафақа, боқувчисинийўқотганликпенсиясиванафақаси (ҳарбирбоқимандага), болаликданногиронбўлган 16 ёшданкатташахсларганафақа, 16 ёшгачабўлганногиронболаларва 18 ёшгатўлмаган ОИВ инфекциясигачалинганшахсларганафақа, Пенсия жамғармасиорқалибериладиган бола туғилганлигиучун, дафнэтишмаросимиучунбирйўлатўланадиганнафақа бунданмустасно);

шахсийёрдамчи (деҳқон) хўжалигиниюритишданолингандаромад;

ЎзбекистонРеспубликасиқонунҳужжатларидабелгиланганбошқадаромадлар.

Меҳнатгаҳақтўлашшаклидагидаромадларҳисобланган сумма бўйичаҳисобгаолинади (солиқтўғрисидагиқонунҳужжатлариданазардатутилгансолиқларвабошқамажбурийтўловларчегирибташлангунгақадар).

«Харбироила — тадбиркор» дастуридоирасидамикрокредитолингансанаданбошлабохирги 12 ой мобайнидаоилавийтадбиркорликниамалгаоширишданолингандаромадлар ҳамда стипендиялар оиланингжамидаромадигакиритилмайди.

Амалдаги таҳрирда эса, “ногиронлигибўйичанафақа, боқувчисинийўқотганликпенсиясиванафақаси (ҳарбирбоқимандага), болаликданногиронбўлган 16 ёшданкатташахсларганафақа, 16 ёшгачабўлганногиронболаларва 18 ёшгатўлмаган ОИВ инфекциясигачалинганшахсларганафақа, Пенсия жамғармасиорқалибериладиган бола туғилганлигиучун, дафнэтишмаросимиучунбирйўлатўланадиганнафақа бунданмустасно)”, “ҳамда стипендиялар”дегансўзлар баён этилмаган.

Изоҳ: Ногиронлиги бўйича нафақа, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага), болаликдан ногирон бўлган 16 ёшдан катта шахсларга нафақа, 16 ёшгача бўлган ногирон болалар ва 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақа, Пенсия жамғармаси орқали бериладиган бола туғилганлиги учун, дафн этиш маросими учун бир йўла тўланадиган нафақани оила даромадига киритмаслик ижтимоий жиҳатдан адолатли бўлади.

Э.Бойматов, Фурқат туман адлия бўлими бошлиғи.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *