Кўрилди

«Мустанг» дўконидаги ўғирлик

Ҳалилуллоҳ Абдуллажонов бир эмас, икки бора судланган. Бироқ ишёқмаслик, дангасалик унинг қон-қонгига сингиб, текин пул топиш йўлига кирган.

2019 йил 26 октябрдан 27 октябрга ўтар кечаси Фарғона шаҳар, “Баҳор” кўчасида жойлашган “Мустанг” савдо дўконига жиноий шериги Сожали Раҳмонов билан олдиндан жиноий тил бириктириб, қўлларидаги отвёрка билан эшикни очиб, у ерда бўлган жами 20 миллион 910 минг сўмлик автомобилларнинг эҳтиёт қисмларини ўғирлаб кетди.

Олиб борилган тезкор суриштирув, қидирув ишлари натижасида Ҳ.Абдуллажоновдан “Мустанг” савдо дўконидан ўғирланган автомобилларнинг эҳтиёт қисмлари далилий ашё сифатида олинди.

Ушбу жинойи иш кўриб чиқиш учун судга юборилиб, жиноятчилар тегишлича жазоларини олишди.

Дилшод ҲОЛИҚОВ,

Фарғона шаҳар ИИО ФМБ

ҳузуридаги тергов бўлими катта терговчиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *