Кўрилди

Мурожаатлар назоратга олинди

Фарғона вилояти прокурори С.А.Турдиев томонидан Учкўприк туманида

оммавий сайёр қабул ўтказилди.

 

Қабул давомида, 82 нафар фуқароларнинг мурожаати тингланди ва 74 та ёзма мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ечим топилди.

Мурожаатлар асосан соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда коммунал масалаларга оид бўлди.

Сайёр қабул жараёнининг ўзида 7 нафар шахслар ишга жойлаштирилди,                     3 нафарига ногиронлик аравачаси, 2 нафарига эшитиш ускунаси берилди, 3 нафари даволанишга ётқизилди.

— муқаддам туман тиббиёт бирлашмаси тизимида ишлаганман. Фарзанд тарбияси таътилидан сўнг ўз ишимга қайтишимда муаммо келиб чиқди. Сайёр қабул давомида мурожаатим ижобий ҳал этилиб, аввалги ишимга тикландим, — дейди “Урганжи” қишлоғида Д.Эрқўзиева.

-“Ғиждон” қишлоғида ҳомийлар ҳисобидан хашар йўли билан ёшлар учун кутубхона ташкил қилганмиз. Кутубхона фаолиятини тўлақонли йўлга қўйиш учун моддий таъминот ва китоблар етишмайди,- дейди “Ғиждон” қишлоғида яшовчи Н.Мўйдинова.

— “Ғанчи” қишлоғида жойлашган маҳалла қабристони ёнидаги зовурнинг химоя зонаси муҳофазаланмаганлиги сабабли бир неча йиллардан буён кавланмасдан, қабристонни ободонлаштиришда ва унга ўтувчи кўприкни таъмирлашда қийинчиликлар юзага келмоқда. Мурожаатим тегишли ташкилот вакиллари иштирокида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди,- деб мурожаат қилди маҳалла вакили И.Пўлатов.

Шу билан бирга, вилоят прокурори томонидан кам таъминланган оилаларнинг хонадонларига борилди.

Хусусан, фуқаро Ю.Дониёровнинг хонадонига борилганда, оилада 5 нафар фуқаролар истиқомат қилиши, катта ўғли Р.Хомидов болаликдан туғма ногиронлиги,  ўғли Ш.Мухторовнинг умуртқа поғонаси касаллиги сабабли даволанишга мухтожлиги аниқланди.

Ўрганиш давомида, Ю.Дониёровнинг фарзандларини даволанишга ётқизиш масаласини кўриб чиқиш ҳақида мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, С.Хатамбекованинг яшаш хонадони ўрганилганда, хонадонда
2 нафар фарзандлари билан бирга яшаб келаётганлиги, ишсизлиги, ёлланма мехнати туфайли кун кечираётганлиги, яшаш уйи таъмирга мухтожлиги маълум бўлди.

Ёки, фуқаро С.Имомовнинг яшаш хонадони ўрганилганда, хонадонда
турмуш ўртоғи ва икки нафар фарзандлари билан бирга яшаб келишлиги, ўзи ногиронлиги, даволанишга мухтожлиги аниқланди.

Ўрганиш давомида, ушбу масалаларни зудлик билан ҳал этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга, тумандаги ижтимоий соҳа объектларнинг аҳволи ҳам ўрганилди.

Хусусан, 11-сонли мактабнинг иситиш тизими ҳамда спорт майдончаси таъмирга мухтожлиги, кутубхонада бадиий адабиётлар етишмаслиги аниқланди.

Шунингдек, 31-сонли мактабгача таълим муассасасининг хожатхонаси таъмирталаб эканлиги, болалар йўлакчалари асфальтланмаганлиги маълум бўлди.

Ушбу масалаларни зудлик билан ҳал этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси шахсан вилоят прокурорининг назоратига олинди.

Ахроржон ХУДОЙБЕРГАНОВ, Фарғона вилот прокурорининг катта ёрдамчиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *