Кўрилди

Мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилмоқда

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрда янги таҳрирда қабул қилинган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни энг аввало халқ фаровонлигини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимоя қилинишини юксалтиришга хизмат қилади.

Ушбу Қонуннинг мақсади давлат органлари ва давлат муассасаларига, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари  соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.

Бу борада Фарғона вилоят маъмурий судлари томонидан 2020 йил
6 ойида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланалиган эркинликларини ҳимоя қилинишини таъминлаш юзасидан бир қанча ишлар амалга оширилди. Жумладан ушбу даврда вилоят маъмурий судларига жами 1209 та (2019 йил 6 ойида 891 та, ўтган йил шу даврига нисбатан 318 тага ёки 35,7 % га кўпайган) мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 61 таси почта алоқа бўлими ва шахсан аризачилар томонидан (82 та, 21 тага ёки 25,6 % камайган), суд раислари ва судьялар қабулидан  949 та (575 та, 374 тага ёки 65 % га кўпайишига эришилган) ҳамда 199 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали электрон тарзда келиб тушган.

Жами келиб тушган 1209 та мурожаатларнинг 1139 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 53 таси қаноатлантирилган, 5 таси рад этилиб, 4 таси тегишлилиги бўйича юборилган. 8 та мурожаат ҳисобот даврида қолдиқда қолган.

Бевосита идорага келиб тушган мурожаатлар 1010 тани ташкил этиб, (виртуал қабулхонадан келиб тушган мурожаатлардан ташқари) 46 таси қаноатлантирилган, 955 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Виртуал қабулхона орқали келиб тушган, жами 199 та мурожаатларнинг
184 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 7 таси қаноатлантирилган. 8 та мурожаат ҳисобот давридан қолдиқда қолган.

2020 йил 6 ойида маъмурий судлар томонидан 949 нафар жисмоний ва юридик шахслар вакиллари қабул қилиниб, улардан 65 таси бевосита вилоят суди раҳбарияти томонидан, шундан 23 нафари сайёр қабуллар (жумладан, 15 нафари Халқ қабулхоналарида) давомида, 42 нафари суд идораларида қабул қилинган.

Туман (шаҳар) маъмурий судлари раислари томонидан 884 нафар жисмоний ва юридик шахсларни вакиллари қабул қилинган бўлиб, шундан Фарғона шаҳар маъмурий суди раиси томонидан 143 нафар, Марғилон шаҳар ва Ўзбекистон туман суди раислари томонидан 26 нафардан, Қувасой шаҳар суди раиси 55 нафар, Қўқон шаҳар суди раиси 69 нафар, Фарғона туман суди раиси 48 нафар, Ёзёвон, Тошлоқ туман суди раислари 17 нафардан, Қува туман суди раиси 51 нафар, Қўштепа туман суди раиси 27 нафар, Боғдод туман суди раиси 37 нафар, Олтиариқ туман суди раиси 44 нафар, Риштон туман суди раиси 51 нафар, Бувайда туман суди раиси 79 нафар, Учкўприк, Бешариқ туман судлари раислари 45 нафардан, Ўзбекистон туман суди раиси 26 нафар, Данғара, Фурқат туманлари раислари 34 нафардан ва Сўх туман суди раиси томонидан 36 нафар фуқаролар қабул қилиниб, уларга мурожаатлари ўрганилиши юзасидан қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Туман (шаҳар) маъмурий судлари раислари томонидан қабул қилинган фуқароларнинг 532 таси идорада, 352 таси сайёр қабулларда, шундан
35 нафари Халқ қабулхоналарида қабул қилинган.

2020 йил 6 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали 199 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 128 таси фуқароларнинг суд ҳужжатидан норозилиги,
11 таси суд ҳужжати ижроси юзасидан, 52 таси бошқа мазмундаги мурожаатларни ташкил этади. Келиб тушган мурожаатлардан 5 таси судья ва суд ходимларига билдирилган ташаккурномаларни ташкил этади.

Жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатларини бевосита жойларда ўрганиб, ҳал этиш мақсадида вилоят Халқ қабулхонаси билан келишилган ҳолда Фарғона вилоят судлари раислари томонидан 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслар вакилларини бевосита жойларда сайёр қабул қилиш бўйича тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, мазкур режалар асосида жорий йил давомида вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларида бевосита сайёр қабуллар ўтказилиши белгиланиб, муддатида сайёр қабуллар амалга оширилиб келинмоқда.

Отабек Тошпулатов, Фарғона вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *