Кўрилди

Муаммолар ўрганилиб, ҳал этилмоқда

Бугунги кунда сектор ҳудудидаги 5 нафар ногирон ва кам таъминланган оилаларнинг янги уйларга кўчиб кириши юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир ус- тувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги 3182-сонли қарорида ҳамда 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фоалиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4102-сонли қарорида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда туман ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”да белгиланган тадбирлар ижроси таъминланмоқда.

Фаолиятимизда асосий эътиборни “Йўл харитаси”да белгиланган устувор йўналишлар бўйича 2019 йилнинг 1-чорагида амалга оширилиши режалаштирилган тадбирларнинг ижросига қаратдик.

Хусусан, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, эҳтиёжманд оилаларни аниқлаш, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан алоҳида ҳимояга муҳтож бўлган, кам таъминланган ва кўп болали оилаларга нафақа тайинлашда ижтимоий адолат принципига амал қилиниши ва ажратилган бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишининг аҳволи мунтазам равишда ўрганиб келинмоқда.

Ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан бу борада муайян ишлар амалга оширилди ва маълум бир натижаларга эришилди.

Чунончи, уйма-уй юриш орқали эҳтиёжманд оилаларнинг муаммоларини аниқлаш, улар тўғрисидаги тўлиқ электрон маълумотлар базасини шакллантириш ва юритишга алоҳида эътибор қаратилиб, бугунги кунга қадар 3853 та хонадонларга кирилиб, шундан 1150 та муаммо аниқланди (1.1 жадвал бўйича 294 та) ва уларнинг 264 таси ҳал этилди. Аниқланган муаммоларнинг қолган қисми ижрога қаратилган.

 Январь ойида эҳтиёжманд оилалардаги  396 нафар фуқароларга  128 миллион 875 минг сўм ижтимоий нафақа тайинланиб, тўлаб берилган бўлса, февраль ойида 310 нафар фуқароларга 122 миллион 900 минг сўм ижтимоий нафақа пуллари тўлаб берилиши таъминланди

Эҳтиёжманд оилаларнинг 7 тасига бепул озиқ-овқат маҳсулоти ва 1 нафарига тикув машинаси берилди.

Бундан ташқари, кам таъминланган оилалардан “Гулистон” МФЙ, “Навбаҳор” кўчасидаги рақамсиз уйда     яшовчи, 1983 йил 12 июлда туғилган Н.Мамадалиевага ҳомийлар ҳисобидан 350 минг сўм моддий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, “Гулистон” МФЙ, “Навбаҳор” кўчаси, 146-уйда яшовчи А.Собировнинг яшаш хонадонини таъмираш учун 3 миллион сўмлик қурилиш материаллари олиб берилди.

Шунингдек, “Такалик” МФЙ, “Гулистон” кўчасидаги Р.Юнусовнинг яроқсиз ҳолатга келиб қолган уйи ўрнига янги икки хона уй-жой қуриб берилди.

Ногиронларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 5 нафар шахс ногиронликка чиқарилиб, ижтимоий нафақа тайинланди. 2 нафар фуқарога даволаниши учун бепул йўлланмалар берилди. 3-гуруҳ ногирони С.Ибрагимова ҳасса билан таъминланган бўлса, Х.Қўрчиевага Олтиариқ туманидаги сиҳатгоҳда, М.Шерматовага Косонсой туманидаги сиҳатгоҳда дам олишлари учун бепул йўлланмалар берилди.

Бугунги кунда сектор ҳудудидаги 5 нафар ногирон ва кам таъминланган оилаларнинг янги уйларга кўчиб кириши юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, “Қорасоқол” МФЙ, Беруний номли кўчадаги рақамсиз уйда истиқомат қилувчи Розияхон Ҳайдаровага даволаниши учун бепул ордер берилиши таъминланди.

Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ташаббуси асосида бошланган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Дастури лойиҳаси асосида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Сектор ҳудудидаги 6 та маҳалла фуқаролар йиғинидан “Такалик” маҳалла фуқаролар йиғинини ободонлаштириш режалаштирилган.Ушбу маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 4 та қишлоқда 820 та хонадон мавжуд бўлиб, уларда 4 минг 76 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Сектор ҳудудидаги “Такалик МФЙ”, “Гулистон” қишлоғида жойлашган 1 та трансформатор, “Такалик” МФЙ, Такалик қишлоғида жойлашган 1 та тарансформатор қайта таъмирланиб, жами 249 та хонадоннинг электр таъминоти яхшиланди.

“Такалик” МФЙнинг “Оқ олтин” ва  Гулистон кўчаларида  55 та кўча чироқлари, 74 та янги бетон таянчлар ўрнатилди.

Фуқароларни ичимлик суви билан таъминлаш борасида“Юқори Сойбўйи” МФЙ, А.Авлоний номли кўчада жойлашган яроқсиз ҳолгакелиб қолган сув насоси ўрнига 7 миллион сўмлик янги сув насоси ўрнатилиб, 293 нафар аҳоли ичимлик суви билан таъминланди.

Шунингдек, “Такалик” МФЙ, “Оқ олтин” кўчасида 1 та ичимлик суви минораси таъмирланиб, 1,5 километр янги тармоқ тортилиши натижасида 85 та хонадон ичимлик суви билан таъминланди.

Ҳозирда эҳтиёжманд оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш борасида амалий тадбирлар давом эттирилмоқда.

Аҳолининг бандлигини таъминлаш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилди.

2019 йил январь ойи давомида сектор ҳудудидан 17 нафар ишсиз фуқаролар иш билан таъминланди. Шундан 2 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланишига эришилди.

Бундан ташқари, сектор раҳбарининг ташаббуси билан 2019 йил 25 февралда ўтказилган “Меҳнат ярмаркаси”да жами 86 нафар фуқаролар, шу жумладан 2-сектор ҳудудида яшовчи 21 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилиб, бандлиги таъминланди.

Аҳолининг тез тиббий ёрдам бўлимларига келиб тушаётган мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш ва сифатли биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш аҳволи мунтазам равишда ўрганиб борилмоқда.

Аҳолини сифатли ва арзон уй-жой билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.Сектор худудида 2019 йилда 14 та жами 2 миллард 200 миллион сўмлик уй-жойга муҳтож фуқаролар учун уй-жой қурилиши режалаштирилган.

Тадбиркорликни ишончли ҳимоясини таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, кичик бизнес  ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ҳамда юритиш учун шарт-шароит яратиш, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоясини таъминлашга оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва қарорлари ҳамда Ҳукумат қарорлари ижроси юзасидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда. Бунда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрь кунги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда ушбу масалага оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминланишига қаратилган.

Сектор ҳудудидаги 20 та бўш турган биноларнинг 1 тасида тадбиркорлик субъектининг фаолияти йўлга қўйиш учун амалий ёрдам кўрсатилди.Хусусан, “Юқори” МФЙ, “Маслаҳат” кўчасида жойлашган бўш бинода “Рисқ савдо” масуълияти чекланган жамияти томонидан қолипли нон ишлаб чиқариши учун 184 миллион сўм кредит олишида амалий ёрдам берилди. Ушбу бўш бинода тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилиши билан 4 нафар ишчи ўрин яратилди.

Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш бўйича ҳокимликлар ҳузуридаги комиссиялар фаолияти устидан кундалик назорат ўрнатилиб, уларнинг фаолияти ҳар ойда ўрганиб борилмоқда.

Фаолият кўрсатмай келаётган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш ва уларни фаолиятини қайта     тиклаш бўйича мавжуд ишчи гуруҳ томонидан йил бошига фаолиятини тўхтатган жами 14 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти қайта тикланди. 2 та тадбиркорлик субъектининг фаолияти кенгайтирилди. 4 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.

Аҳоли томорқаларини хатловдан ўтказиш ва томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил қилиш бўйича ишчи гуруҳ томонидан кам таъминланган оилаларнинг 8,8 гектар томорқа майдонининг экилиши таъминланди.

 Шунингдек, ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга 3000 дона жўжа, 1700 килограмм томорқага экиш учун уруғлик, 810 дона мевали, 1040 дона манзарали  дарахт кўчатлари етказиб берилиб, экилиши таъминланди.

 Бундан ташқари мавсум бошидан 28 та эҳтиёжманд хонадонларнинг томорқаларига техник хизмат кўрсатилди. 

Баҳодир  УСМОНОВ,

Ёзёвон туман прокурори, 2-сектор раҳбари.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *