Кўрилди

МИБ хабарлари

ЖИНОИЙ ЖАРИМА ЭЛЕКТРОН ТЎЛАБ БЕРИЛДИ

Қарши шаҳар ҳарбий судининг 2020 йил 28 январдаги ижро варақасига асосан Тўйчиев Сарвар Икромовичга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1851-моддаси 2-қисми “в” банди билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 баравари – 13 миллион 380 минг сўм жарима жазоси тайинланганди.

С.Тўйчиевнинг яшаш манзили бўйича ижро варақа 2020 йил 18 июнда Мажбурий ижро бюросининг Фарғона шаҳар бўлими иш юриувига келиб тушиб, ижро иши юритуви қўзғатилди.

Карантинли вазият сабабли ижро ҳужжати бўйича қарздор С.Тўйчиев Мажбурий ижро бюросининг Фарғона шаҳар бўлимига таклиф этилмасдан, ижро ҳужжатида белгиланган жиноий жаримани онлайн махсус хизматлар орқали тўлаши, ижро ҳужжатининг ижросини ўз вақтида таъминламаганликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди.

2020 йил 21 июлда қарздор С.Тўйчиев томонидан 13 миллион 380 минг сўм жиноий жарима суммаси электрон тарзда тўлаб берилди ва шу тарзда ижро ҳужжати қонунда белгиланган муддатда тамомланиши таъминланди.

 

18 МАРТА ҚОИДА БУЗДИ…

Фарғона шаҳар, Низомий номли кўчада яшовчи, 1988 йилда туғилган Мирзажонова Гулбаҳор Аҳмаджоновна ўзига тегишли бўлган “Нексия 3” русумли, 40 С 722 РА давлат белгили автомашинасида дастлаб 2020 йил 1 мартда Ёзёвон туманида ҳаракатланиб кетаётган вақтида йўл ҳаракати қоидасини бузишдан бошлаб 2020 йил 18 июнь кунига қадар жами 18 маротаба қоидабузарлик содир этди. Охирги маротаба эса 2020 йил 18 июнда Охангарон туманида ҳуқуқбузарлик содир этди.

Қоидабузарнинг манзилига жарима солиш тўғрисидаги 18 та қарор юборилган бўлсада Г.Мирзажонова уларнинг бирортаси бўйича жарималарни ихтиёрий равишда тўлаш чорасини  кўрмади. Натижада барча қарорлар мажбурий ижро учун Бюронинг Фарғона шаҳар бўлимига тақдим қилинди.

Қарздор Г.Мирзажоновага жами 18та маъмурий жарима жазосини қўллаш тўғрисидаги қарорлар асосида тайинланган умумий 10 миллион 700 минг сўм жаримани ундириш бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилиш жараёнида унга жаримани тўлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилди.

Бирой бир неча огоҳлантиришларга қарамасдан жарималарнинг бирортасини тўламади. Шу сабабли  йўл-патруль хизмати ходимлари билан 2020 йил 21 октябрда ўтказилган тезкор тадбирлар жараёнида Г.Мирзажонованинг бошқарувидаги “Нексия 3” русумли, 40 С 722 РА давлат белгили автомашина ҳаракатланиб кетаётган вақтида тўхтатилиб, жарима майдончасига олиб кирилди.

Буни қарангки, шу куннинг ўзидаёқ қарздор 10 миллион 700 минг сўм жарималарни тўлиқ тўлаб берди.

 

15 МАРТА ҚОИДА БУЗИБ, 6,5 МИЛЛИОН СЎМ ЖАРИМА ТЎЛАДИ

Ўзбекистон тумани, Мингтут қишлоғида яшович Умаров Шерзод Исломжонович ўзига тегишли бўлган “Нексия” русумли, 40 W 123 РА давлат белгили автомашинасида дастлаб 2019 йил 11 октябрда Қўқон шаҳрида ҳаракатланиб кетаётган вақтида йўл ҳаракати қоидасини бузишдан бошлаб, 2020 йил 20 октябрь кунига қадар ҳуқуқбузарликлари сонини 15 тага етказиб улгурганди.

Бироқ, ўзи содир этган бирорта ҳуқуқбузарлик учун тайинланган маъмурий жарималарни ихтиёрий равишда тўламади.

Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон туман бўлими томонидан ҳуқуқбузар Ш.Умаровга нисбатан жами 15 та маъмурий жарима жазосини қўллаш тўғрисидаги қарорлар асосида тайинланган умумий 6 миллион 578  минг 500 сўм жаримани ундириш бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширила бошланди. Ижро ҳужжати бўйича қарздор Ш.Умаров дастлаб бир неча маротаба огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан жаримани тўлашни сансалорликка солган ва “Нексия” автомашинасини жарима майдончасига олиб кириб қўйилишини яхши тушунган ҳолда яшаш жойига қўймасдан бошқа манзилда яшинринча сақлаб юрган эди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари билан 2020 йил 20 октябрда ўтказилган тезкор тадбирлар жараёнида Умаров Шерзод шахсий автомашинасида ҳаракатланиб кетаётган вақтда ушланиб, автомашинаси жарима майдончасига олиб кирилди. Шундагина Ш.Умаров 6 миллион 578 минг 500 сўм маъмурий жаримани тўлиқ тўлаб беришга мажбур бўлди ҳамда ундан қўшимча жарима ҳам ундирилди.

 

16 МАРТА ҚОИДА БУЗГАНДИ, 6,9 МИЛЛИОН СЎМ ТЎЛАДИ

Ёзёвон туманидаги Хонобод қишлоғида яшовчи Маманазаров Алишер ўзига тегишли бўлган “Хюндай” русумли, 40 Р 437 SА давлат белгили автомашинасида дастлаб 2019 йил август ойида Марғилон шаҳрида ҳаракатланиб кетаётган вақтида йўл ҳаракати қоидасини бузишдан бошлаб, 2020 йил 20 октябрь кунига қадар ҳуқуқбузарликлари сонини 16 тага етказиб улгурганди.

Бироқ, ўзи содир этган бирорта ҳуқуқбузарлик учун тайинланган маъмурий жарималарни ихтиёрий равишда тўламади.

Мажбурий ижро бюроси Ёзёвон туман бўлими томонидан ҳуқуқбузар А.Маманазаровга нисбатан жами 16 та маъмурий жарима жазосини қўллаш тўғрисидаги қарорлар асосида тайинланган умумий 6 миллион 967 минг сўм жаримани ундириш бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширила бошлансада, қарздор А.Маманазаров бир неча маротаба огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан жаримани тўламади ва автомашинани фақат Марғилон  шаҳрида бошқариб юраверди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари билан 2020 йил 20 октябрь куни ўтказилган тезкор тадбирлар жараёнида А.Маманазаров автомашинасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида ушланиб, автомашинаси жарима майдончасига олиб кирилди. Шу куннинг ўзида у 6 миллион 967 минг сўм маъмурий жаримани тўлиқ тўлаб қўйди.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 3321-моддасида ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этилиши белгиланган. Агарда кўп маротаба қоида бузиб, маъмурйи жроимани тўламйа юрган юқоридаги фуқаролар қонунда белгиланган ушбу имтиёзли қоидадан фойдаланганларида, жаримани 70 фоизини тўлаб, 30 фоизи эса чўнтакларида қолган бўлар эди.

Шундай экан, аввало, йўл ҳаракати қоидаларини бузмаслик лозим.

 

ҚАРЗ КАФИЛДАН УНДИРИЛДИ

Мажбурий ижро бюроси Тошлоқ туман бўлими иш юритувида жавобгар “Фирдавс Ҳилол Файз” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “Муктафин” хусусий корхонасидан “Микрокредитбанк” АТБ Фарғона вилояти филиали фойдасига 1 миллиард 250 миллион сўм кредит қарзи ва 53 миллион 750 минг сўм фоизи, жами 1 миллиард 317 миллион сўм қарзни ундириш ҳақидаги фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2019 йил 21 декабрдаги ижро варақаси ижроси бўйича ижро ҳужжати мавжуд эди.

Мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида “Фирдавс Ҳилол Файз” МЧЖ томонидан банкдан кредит олишда гаровга қўйилган кўчмас мулк                     бино-иншоотлари хатланган ва электрон онлайн савдоларда бир қисми сотилиб, бир қисми қарздордан ундирилган. Шунда 278 миллион сўм кредит қарзи қопланмасдан қолганди.

Мана энди мажбурий ундирув навбати кафил тадбиркор “Муктафин” хусусий корхонаси раҳбари А.Сайидхўжаевга келди. У “Фирдавс Ҳилол Файз” МЧЖ банкдан кредит олиши учун Тошлоқ тумани, Садда қишлоғида жойлашган, бозор баҳоси 1,5 миллиард сўм бўлган тикувчилик цехи бино-иншоотлари қўйган эди.

Тадбиркор А.Сайидхўжаев банк кредитини қарздорнинг ўзи тўлаши кераклигини қанчалик хоҳламасин, лекин айнан ўзи кредит олишда кафил бўлганлиги боис суд қарори асосида гаровга қўйилган кўчмас мулк бино-иншоотлари хатлаш ижро ҳаракатлари бошланди. Шундан сўнг А.Сайидхўжаев 278 миллион сўм сўм кредит қарзини нақд шаклда Бюронинг туман бўлимига келтириб берди ва суд қарори ижроси          тўлиқ таъминланди. Ижро ҳужжати бўйича иш юритуви тамомланиб,                 ижро варақа судга қайтарилди.

 

АЛИМЕНТ ЎРНИГА “СПАРК”

Мажбурий ижро бюроси Қува туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2016 йил 27 майдаги қарздор Турғунов Тўхтасинбой Иброхимолвичдан ундирувчи Турғунова Маликахон Илҳомжон қизига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд эди.

Мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида 2020 йил март ойига қадар Т.Турғуновдан алимент пуллари тўлиқ ундириб келингани ҳолда, молиявий аҳволи сабабли 8 ойлик 4 миллион 1 минг сўм алимент пулини тўлай олмасдан  қолган.

2020 йил 20 октябрь куни ундирувчи М.Турғунова ва қарздор Т.Турғуновалар билан ўзаро суҳбат жараёнида фарзандлар вояга етгунга қадар ҳисобланган 50 миллион сўм алимент қарзи ҳисобига қарздорнинг “Спарк” автомашинасини тақдим этиши ҳақидаги таклифига М.Турғунова розилик берди. Шу тариқа ундирувчининг аризасига асосан ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари тўхтатилди.

 

ТАДБИРКОРГА 40 МИЛЛИОН СЎМ УНДИРИБ БЕРИЛДИ

Мажбурий ижро бюроси Бешариқ туман бўлими иш юритувида Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 13 июлдаги қарздор “Бешариқ пахта тозалаш заводи” АЖдан ундирувчи ЯТТ Турсунов Ариф Турғунович фойдасига 40 миллион сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд эди.

Гарчанд қарздор жамиятга қонун талаби бўйича 15 кунлик ихтиёрий муддат белгиланган бўлсада, тадбиркор фойдасига 40 миллион сўм маблағни ўтказмади.

Жорий йилнинг 14-16 октябрь кунлари Мажбурий ижро бюроси раҳбариятининг Фарғона вилоятидаги сайёр қабули жараёнида тадбиркор А.Турсунов ушбу масалада мурожаат қилди. Мурожаат атрофлича ўрганиб чиқилиб, қарздор жамият балансидаги “Ласетти” хизмат автомашинаси хатланди ва онлайн очиқ савдосига ҳужжатлар расмийлаштирилиши жараёнида тадбиркор ҳисоб рақамига 40 миллион сўм қарз пул маблағли тўлиқ ўтказиб берилди.

Шу билан биргаликда, қарздор “Бешариқ пахта тозалаш заводи” АЖдан ижро йиғими қўшимча равишда ундирилди ва ижро ҳужжатида кўрсатилган талабни ўз вақтида бажариш чорасини кўрмаган айбдор шахсларнинг маъмурий жавобгарлик масаласи ҳам ҳал этилди.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *