Кўрилди

Миб 886 миллион сўм қарзни ундириб берди

Фарғона вилояти иқтисодий судининг 2018 йил 12 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан қарздор – “Нуробод Агротехсервис” МЧЖдан ундирувчи – АТ “Асака банк” Фарғона филиали фойдасига 666 миллион 688 минг сўм қарз ва 220 миллион сўм фоизларини ундириш белгиланган эди.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Мажбурий ижро бюроси Олтиариқ туман бўлими томонидан қарздорнинг банк ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномаси қўйилиб, кўчмас мулклари мавжудлиги ўрганилди. Бироқ анча вақтгача ундириш имконияти бўлмай келди.

Қарздор банкдаги ҳиосб рақамларига инкассо қўйилганига қарамасдан тумандаги фермер хўжаликларига хизмат кўрсатаётганлиги аниқланиб, қарздорнинг дебитор қарздорликлари рўйхати шакллантирилди ва унинг                        1 миллиард сўмдан зиёд дебитор ҳақдорлиги мавжудлиги аниқланиб, қарздорлар билан солиштирма далолатномалар тузилди. Шу тарзда иш тўғри йўлга қўйилиб, 2020 йил 12 майда барча дебитор қарзлар қарздор – “Нуробод Агротехсервис” МЧЖнинг банк ҳисоб рақамига тўпланди ва шундан 886 миллион 688 минг сўми ижро ҳужжати бўйича ундирувчи – “Асака банки” Фарғона филиалига ўтказиб берилди. Табиийки, қарздордан давлат божи ва ижро йиғими ҳам ундириб олинди.

Жамолиддин ОДИЛОВ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармасининг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспектори.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *