Кўрилди

“МЕССИ” СУМКАСИДАГИ “МАРИХУАНА”

Одатда, гиёҳванд, ўғри, умуман, олдиндан жиноят қилиб, судланган кимсалар борки, ички ишлар идоралари ходимларига отнинг қашқасидек таниғлиқ бўлади.
Қувасой шаҳрида яшовчи, муқаддам гиёҳвандлиги учун судланиб, бир йил “ўтириб” чиққан Сергей Сафонкин Қувасой шаҳри яқинидаги Пакана қишлоғи ҳудудида, катта йўл бўйида кетаётганида, ички ишлар ходимлари эътиборига тушди. Чунки, ўша кунлари айнан “Антитеррор-Тозалаш” тадбири амалга оширилаётган эди-да. Тўғрироғи, Қувасой шаҳри марказида яшовчи Сергейнинг шу йил 20 март куни Пакана қишлоғи ҳудудида пиёда кетаётгани шубҳа уйғотди.
Ички ишлар идораси ходимлари томонидан Сергей тўхтатилди ва холислар иштирокида унинг қўлидаги “Месси” ёзувли сумка очиб, ичи кўздан кечирилди. Сумкада эса Сергей ўзи истеъмол қилиш мақсадида олиб кетаётган кўп миқдорда қуритилган ҳолдаги “марихуана” бор эканлиги аниқланди.
Далилий ашё сифатида олинган “марихуана” Фарғона вилояти ИИБ ЭКБ томонидан 2019 йил 22 март куни ўтказилган экспертиза хулосасига қараганда, С.Сафонкиндан олинган модда таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу “марихуана” номли гиёҳванд туркумига киришлиги, ҳақиқатдан ҳам қуритилган “марихуана”нинг соф оғирлиги 474 грамм эканлиги тасдиқланди.
Бундан ташқари, С.Сафонкиннинг гиёҳвандлик касаллигига чалинган ёки чалинмаганлигини аниқлаш учун наркологик экспертиза тайинланганди. 2019 йил 26 март кунги хулосага қараганда, С.Сафонкинда “Наша, дезоморфин гиёҳвандлик” касаллиги аниқланиб, у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддасини қўллашга муҳтож эканлиги ҳам кўрсатилди.
Юқоридаги ҳолат бўйича тўпланган барча тергов материаллари кўриб чиқиб, ҳал этиш учун судга юборилди ва жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар суди томонидан тегишлича жазоланди.

Ҳусниддин АҲМАДЖОНОВ, Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ катта суриштирувчиси, капитан.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *