Кўрилди

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Шу йил 25 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси билан Ахборот ва оммавий коммуникациялар Фарғона вилоят  бошқармаси ҳамкорлигида Мажбурий ижро бюроси масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситлари ходимлари, блогерлар иштирокида биринчи марта Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Юртимизда амалга оширилаётган чуқурлаштирилган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларнинг шаффофлигини таъминлаш, очиқлик ва ошкоралик тамойилари талабларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилган Матбуот анжуманида Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Э.А.Усмонов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармасининг 2019 йил 10 ойлик фаолият якунларига бағишлаб маъруза қилди.

Шундан сўнг журналистлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволлар билан мурожаат этдилар. Матбуот анжумани очиқ давра суҳбати асосида ўтказилганлиги сабабли ҳар бир саволга холисона, факт ва рақамлар асосида бошқарма  бошлиғи ўринбосари Ж.У.Бегматов, Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспектор Ж.А.Одилов, Кадрлар бўлими бошлиғи А.Б.Акбаралиев ва бошқа масъул ходимлар томонидан жавоблар берилиб, қатор мисоллар билан шарҳланди.

Матбуот анжумани сўнгида бир қатор оммавий ахборот воситлари ва блогерлар Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси раҳбарияти томонидан ўзаро ҳамкорликдаги фаолликлари учун махсус совғалар билан тақдирландилар.

Ўз мухбиримиз.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *