Кўрилди

МАСТ БЎЛИБ МАШИНА БОШҚАРГАНИ УЧУН… 5 СУТКА

Ҳасан Қодиров транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмасдан 2019 йил 16 октябрь куни соат 10:30 ларда “Москвич-412” русумли, 40 Т 425 НА давлат рақамли транспорт воситасини Данғара тумани, Қудуқ қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётганида, Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан тўхтатилди. Ҳасан Қодиров ўзини спиртли ичимлик истеъмол қилганини тан олиб, тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортди.

Суд мажлисида сўралган Ҳ.Қодиров ўз қилмишини тан олиб, ҳақиқатдан ҳам транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмасдан 2019 йил 16 октябрь куни соат 10:30 ларда “Москвич 412” русумли, 40 Т 425 НА давлат рақамли транспорт воситасини Данғара тумани, Қудуқ қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётганида, Фарғона вилоят ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан тўхтатилганида, ўзининг спиртли ичимлик истеъмол қилгани аниқлангани, у ўзини спиртли ичимлик ичганлигини тан олиб, тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлагани, ушбу ҳолат бошқа такрорланмаслигини, оилада ягона боқувчи эканлигини, қарамоғида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини инобатга олиб, суддан енгиллик беришни сўради.

Суд Ҳ.Қодировга нисбатан жазо тайинлашда, иш бўйича енгиллаштирувчи ҳолати ­– оилавий-моддий шароитини, оилада ягона боқувчи эканлигини, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаганлигини, яшаш жойидан ижобий тавсифномага эга эканлигини ҳамда оғирлаштирувчи ҳолати — маст ҳолатда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, транспорт воситасини бошқарганлигини инобатга олиб, унга нисбатан ушбу модда санкциясида кўрсатилган маъмурий қамоқ жазоси тайинлашни, Ҳ.Қодировнинг оилавий-моддий шароити оғир эканлигини, оилада ягона боқувчи эканлигини, ҳеч қаерда ишламаслигини инобатга олиб, маъмурий қамоқ ҳаражатларидан озод қилишни лозим топди.

Суд қарори билан Ҳ.Қодиров Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 136-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди ва унга нисбатан 5 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Музаффаржон МАРАҲИМОВ, Фарғона вилояти маъмурий судининг судьяси.

Элмурод ОРТИҚОВ, Фарғона вилояти, Данғара туман маъмурий судининг раиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *