Кўрилди

Фирибгар машинафуруш

Фарғона туманининг Хонқиз қишлоғида яшовчи Шаробжон Арслонов енгил пул топишда машинафурушликни асосий қурол қилиб олмоқчи бўлди. Чунки, атрофда  содда, алдаш осон бўлган одамлар кўплаб топилади.

Фарғона туманининг Хонқиз қишлоғида яшовчи Шаробжон Арслонов енгил пул топишда машинафурушликни асосий қурол қилиб олмоқчи бўлди. Чунки, атрофда  содда, алдаш осон бўлган одамлар кўплаб топилади. Бунинг учун қулоқни динг қилиб, ким қандай машинасини сотмоқчи эканини олдиндан билиб олса, бас. Ўзи ўша одамни қаерда бўлмасин қидириб топиб олади.

Одамларни лақиллатиб, алдаб, ишончига кириб, автомашиналарини сотиб бермоқчи бўлиб пулларини ўзлаштиришида Шаробжон Арслоновга Саминжон Умаралиев ёнбош бўлди. Улар гапни бир ерга қўйишиб, ўзаро маслаҳат билан “Дамас” русумли автомашинасини сотмоқчи бўлаётган Олтиариқ туманидаги “Жарқўрғон” МФЙ, “Гўзаллик” кўчаси, 19-уйда яшовчи фуқаро Икромжон Қўлдошевни 2017 йил 3 сентябрь куни қидириб боришди. Икромжонни топишиб, у билан савдолашиб, автомашинасини 6600 АҚШ долларига баҳолашиб, олдиндан 1000 АҚШ долларини унга беришиб, қолган пулларни 45 кун ичида тўлиқ келтириб беришларини айтиб, ваъда қилишиб, “Дамас”ни ўзлари билан олиб кетишди. Икромжоннинг назарида “вариант”га бериб юборган “Дамас”ининг қолган 5600 АҚШ доллари 45 кунда келадигандек эди. Аммо у адашган, алданган эди.

Асли нияти фирибгарлик бўлган Ш.Арслонов “Дамас” автомашинасини 5000 АҚШ долларига сотиб юборди-да, қолган пулларни эгасига беришни эслаб ҳам қўймади.

2017 йил март ойи бошида эса Ш.Арслонов жиноий шериги С.Умаралиев билан яна ишга киришиб, Фарғона туманидаги “Қўрғонтепа” МФЙ, “Кураш” кўчаси, 272-уйда яшовчи Юсуфжон Рўзматовнинг “Спарк” русумли, 40 Р 074 JA давлат белгили автомашинасини 5200 АҚШ долларига баҳолашиб, фақат пулларини 2 ойдан кейин бермоқчи бўлиб алдаб, автомашинани 4800 АҚШ долларига бошқа бир кишига сотиб юборишди.

Автомашиналарни келишилганидан арзон сотиб, пулларини чўнтагига урган бу фирибгарлир устидан табиийки алданган машиналар эгалари Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат этдилар. Машинафурушликда ҳам фирибгарликка қўл урганлар устидан жиноят иши қўзғатилиб, жазоланишлари таъминланди.

Давлатбек МАҲМУДОВ,

Фарғона тумани ИИБ хузуридаги ТБ терговчиси, катта лейтенант.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *