Кўрилди

М И Н Н А Т Д О Р Л И К    Х А Т И

Ўзбекистон Карлар жамияти Фарғона вилоят бўлими аъзолари,
2-гуруҳ ногиронлари бўлган (кар-соқов) Эгамбердиев Махамаджон ва Отабоев Захрохонларнинг ёлғиз фарзанди Тоиров Махмуджон ёшлик қилиб, адашиб, оиласига ёрдам бериш мақсадида, ноқонуний фаолият билан шуғулланиб, яширин цех ташкил қилиб, ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқариб, давлатга зарар етказганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1852-моддаси 2-қисми ва 1862-моддаси 2-қисми “в” банди билан айбланган эди.

Жамият томонидан ушбу оиланинг шароити, фарзандларининг оилада ягона боқувчи эканлиги, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган тақдирда 2-гуруҳ ногиронлари (кар-соқов) бўлган ота-она оғир аҳволда қолиши мумкинлиги инобатга олиниб, судга унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишини сўраб илтимоснома киритган эдик.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судида М.Тоировга нисбатан бўлган жиноят иши, вилоят суди раисининг ўринбосари Ф.Ғаниев раислигида кўриб чиқилди.

Суд жамиятимиз томонидан киритилган илтимосномани инобатга олди ҳамда давлатга етказилган моддий зарарлар судланувчи истиқомат қилаётган маҳалладаги саховатпеша хомийлар томонидан қопланди. Шу сабабли судланувчи М.Тоировга нисбатан енгиллик берилди ва унга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланди.

Ўзбекистон Карлар Жамияти Фарғона вилоят бўлими судьяларининг инсонпарварлик, одиллик, адолатлилик тамойилларини амалда тўлиқ қўллаётганликларини гувоҳи бўлди.

Жамиятимиз томонидан киритилган илтимоснома инобатга олинганлигидан, яна бир ёрдамга мухтож бўлган оилага қонун доирасида кўмак берилганлигидан нафақат жамиятимиз аъзолари балки ўша ерда яшовчи маҳалла аҳолиси ҳам чин юракдан миннатдор бўлди.

Ўзбекистон Карлар Жамияти Фарғона вилоят бўлими судья ва суд тизими ходимларига келгусида давлатимизда, жамиятда одил судловни, инсонпарварлик, одиллик, адолатлилик, қонунийлик мезонларини таъминлашдек масъулиятли ва шарафли ишларингизда ғайрат тилайди.

Хурмат ва миннатдорлик билан,

 

Ўзбекистон Карлар Жамияти Фарғона вилоят бўлими раиси Н.Якубова.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *