Кўрилди

Кўчадаги безорилар

Одатда, безорилик учун ҳам амалдаги қонунларимизда жазо кўзда тутилган. Аммо кўпчилик буни яхши билмагани ҳолда безорилик қилиб қўяди-да, сўнг пушаймон бўлиб юради.

Кундуз соат тахминан 19:00ларда Мирзажонов Нодиржон Носиржон ўғли ва Султонов Отабек Ҳамзахон ўғли билан бир гуруҳ бўлгани ҳолда, Қўқон шаҳар, “Туркистон” кўчасида жойлашган автомашина таъмирлаш устахонаси олдида маст ҳолатда майда безорилик ҳаракатлари содир этиб, шу ерда ўйнаб юрган ёш болаларга тош отмоқчи бўлиб турган Носир Турдиевни тартибга чақирмоқчи бўлишди. Н.Турдиев маст ҳолатда уятли сўзлар билан сўкканлиги натижасида ўзаро жанжаллашиб, Д.Саминов, Н.Мирзажонов ва О.Султоновлар қасддан қўллари ва оёқлари билан Н.Турдиевнинг юз ва танасининг бошқа жойларига уриб-тепиб, унга меҳнат қобилиятини 33 фоиздан кўп бўлган миқдорда турғун йўқолишига олиб келган оғир тан жароҳати етказдилар.

2019 йил 19 январь куни жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди судланувчилар ҳозирда етказилган зарарни қоплаб беришганини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, жабрланувчини ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, оилавий шароитини инобатга олиб, уларга нисбатан амалдаги қонунларга биноан озодликни чеклаш билан боғлиқ жазоларни қўллади.

Нурмуҳаммад СУЛАЙМОНОВ,

Қўқон шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *