Кўрилди

Кенг қамровли учрашувлар

Ҳаракатлар стратегияси – амалда!

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари ва Олий суд судьялари томонидан 2020  йил 17 январь куни Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида сайёр қабул ва ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан тасдиқланган режа асосида Олий суд раиси ўринбосари ва Олий суд судьялари томонидан 2020 йилнинг 17 январь куни Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда жами бўлиб 110 та фуқаролар қабул қилинди.

Қабул қилинганларнинг 38 таси жиноят ишлари бўйича, 26 таси фуқаролик ишлар бўйича, 45 таси маъмурий ишлар буйича, 1 таси иқтисодий ишлар бўйича судларга тааллуқли мурожаатларни ташкил этди.

Мурожаатларнинг 34 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 76 та  мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, мурожаатлар қаноатлантирилди. Яъни, 7 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан назорат тартибида ҳал қилиш учун қабул қилинди. Ушбу мурожаатлар қаноатлантирилиб, тегишли судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди.

— 30 нафар шахс, яъни  жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди томонидан 5 та, Фарғона шаҳар суди томонидан 6 та, Ёзёвон туман суди томонидан 4 та, Тошлоқ туман суди томонидан 6 та, Қўштепа туман суди томонидан 9 та жазо ўтаётган шахслар жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди;

— 39 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар сайёр суд мажлисида кўрилди, уларнинг аризаси қаноатлантирилиб, маъмурий жавобгарликдан озод қилинди.

Қабулда муаммолари ҳал бўлган 36 нафар фуқаролар ёзма ташаккурнома билдирдилар.

Кунинг иккинчи ярмида Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров Марғилон шаҳридаги 8-сонли мусиқа мактабига ташриф буюрди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноят ҳамда оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича берган кўрсатмалари ижроси юзасидан Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров ёшлар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда мамлакатимизда фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда одилона сиёсат олиб борилаётгани, аҳолига яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритилиб, сўнг оила – муқаддас даргоҳ эканлиги, қутлуғ хонадонимиз тинчлигини таъминлашга, шаъни-шавкатини сақлашга ҳар бир шахс масъул эканлигига  алоҳида урғу берилди.

Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров асрлар давомида ақл-заковати, юксак маънавияти, инсоний қадриятлари билан бошқаларга ибрат ва намуна бўлиб келган халқимиз орасида сўнгги вақтларда оилавий ажралишларнинг келиб чиқиш сабабларига тўхталиб, қатор мисоллар билан шарҳлаб берди.

Учрашув сўнгида ёшларга фойдаланишлари учун ҳуқуқий адабиётлар тарқатилди.

Сайёр қабул доирасида Олий суд,  Хотин-қўзлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг яраштириш комиссияси мутахассисилари иштирокида ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, уларга “Фарзанд омонат” ва “Ота” номли қисқа метражли бадиий фильмлар намойиш этилди. Бунинг натижасида 5 та оила яраштирилди. Қувонарли томони, бу оилаларнинг фарзандлари ота-она бағрида вояга етадиган бўлди.

Тадбир давомида иштирокчиларга “Никоҳ ва оила – Конституция ва қонунларимиз ҳимоясида” номли буклет ҳамда “Оила – муқаддас даргоҳ” номли брошюралар тарқатилди.

Бу каби тадбирларнинг ўтказилиши ўсиб келаётган ёш авлодни ва оила қуриш арафасида турган ёшларнинг маънавиятини юксалтиришга, ҳуқуқий билим ва дунёқарашларини кенгайтиришга, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни ҳамда оилавий низоларни келиб чиқишини олдини олишга хизмат қилади.

Суратларда: фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш жараёни; Марғилон шаҳридаги мусиқа мактаби ўқувчилари учрашувда. 

Алишер АБДУЛЛАЕВ, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг бўлим бошлиғи.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *