Кўрилди

Карантин шароитида кимларга ноозиқ-овқат буюмлари савдосини сайёр савдо орқали амалга оширишга рухсат берилди?

Фарғона вилоят ҳокимининг фармойиши билан вилоятда карантин шароитида ноозик-овкат буюмлари савдосини сайёр савдо нукталари оркали амалга оширишнинг вақтинчалик тартиби тасдикланди.

Демак, ушбу тартибга кўра, ташкил этиладиган сайёр савдо нуқталарида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари пирометрлар ва антисептик воситаларга эга булиши ва фаолиятини амалга оширишда 2 метр масофа сакланиши ҳамда бошқа санитария-гигиена қоидалари талабларидан келиб чиққан ҳолда зарур шарт-шароитларни ташкил этиши лозим ҳисобланади.

Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда сайёр савдо нуқталари ташкил этиладиган жойларда дезинфекция тадбирларини амалга ошириши белгиланди.

Шунга кўра, ушбу Вақтинчалик тартиб карантин шароитида Фарғона вилоятида ноозик-овкат буюмлари савдосини сайёр савдо нукталари оркали амалга ошириш учун рухсат бериш ва савдони амалга ошириш тартибини белгилайди.

Вақтинчалик тартибда ноозик-овкат буюмлари — кийим-кечак, хужалик моллари, кўчатлар, уруғлар бўлса, сайёр савдо нуктаси — кўчма савдо объектларидан, жумладан автотрнспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда турғун савдо шоҳобчаларидан ташқарида ноозик-овкат буюмлари билан чакана савдо қилиш жойи.

Бунда, Фарғона шаҳрида ҳаракатланувчи автотранспорт воситаси ва (ёки) сайёр савдо нуқтаси автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхатида бўлиши ёки Давлат хизматлари марказлари томонидан берилган махсус рухсатномага (стикерга) эга бўлиши лозим.

Ноозик-овкат буюмлари савдосини сайёр савдо нуқталари орқали амалга ошириш учун рухсат белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ва давлат солиқ инспекциясида ҳисобга қўйилган тадбиркорлик субъектларига берилади.

Рухсат берилганлик учун тадбиркорлик субъектларидан тўлов ундирилмайди.

Тадбиркорлик субъектларига рухсат эса аҳоли яшаш жойларида ноозик-овкат буюмлари савдосини сайёр савдо нуқталари оркали амалга ошириш бўйича вилоят ташкилий ишчи гуруҳи томонидан туман (шаҳар) ташкилий ишчи гуруҳларининг таклифларига асосан берилади.

Тадбиркорлик субъекти рухсат олиш учун вилоят ташкилий ишчи гуруҳига ўзи жойлашган жойдаги туман (шаҳар) ҳокимликлари орқали савдо қилмокчи бўлган ноозик-овқат буюмлари турини кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат килишлари керак бўлади.

Аризада қандай ҳужжатлар илова қилиниши керак?

Аризада давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг (ёки QR-код куйилган электрон ҳужжатнинг) нусхаси, ушбу сайёр савдо ташкил этиладиган манзил ва ҳафта кунлари (ёки сана), вақти кўрсатилган сайёр савдоларни ташкил этиш жадвали, сертификат, рухсат берувчи ҳужжатларнинг нусхалари илова килинган бўлиши керак.

Демак, ариза берилган сўнг туман (шаҳар) ташкилий ишчи гуруҳлари манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда аҳолининг зичлиги, жойлашуви ҳамда талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъекти мурожаатини кўриб чиқади ва икки иш кунида рухсат бериш мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида таклифлар тайёрлайдилар ва уни вилоят ташкилий ишчи гуруҳига юборади. Улар таклифларни икки иш кунида кўриб чиқади ва рухсат бериш ёки беришни рад этиш масаласини ҳал килади.

Қуйидаги ҳолларда рухсат бериш рад этилиши ҳам мумкин:

яъники бунда рухсатнома бериш учун зарур бўлган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган бўлса;

аризачининг ноозиқ-овқат буюмлари савдосини сайёр савдо нуқталари орқали амалга оширишнинг талаб ва шартларига номувофиқ бўлса;

аризачи тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжуд бўлса;

сайёр савдо ташкил этилиши мўлжалланган жойда аҳоли талаби ва эҳтиёжини қондиришга етарли бўлган сайёр савдо нуқталари фаолият юритаётган бўлса ҳам рад этилиши мумкин.

Шунингдек мазкур Вактинчалик тартиб билан бир қатор давлат ташкилотлари ва органлари тегишли вазифа ва топшириқлар белгиланяпти.

Демак, унга кўра Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлинмалари ҳамда маҳалла фукаролар йиғини раисларига:

сайёр савдо нуқталари жойлашувида кўмаклаш, сайёр савдоларни ташкил этиш жадвалига ўз таклифларини бериш;

агар ҳудудида сайёр савдо нуқтасига келиш имкониятига эга бўлмаган яъники, ногирон, якка ёлгиз, кексалар ва бошқа фуқароларга эҳтиёжи бўйича маҳсулотлар етказиб берилишини таъминлаш;

кўчма савдо ўтказиладиган жой, вақти ва тартиби ҳақида аҳолини хабардор қилиш.

Бундан ташқари мазкур Вақтинчалик тартиб билан ноозик-овқат буюмлари савдосини сайёр савдо нуқталари орқали амалга оширишда ҳам алоҳида тартиб-қоидаларга риоя қилиш белгиланди.

Унга кўра, демак сотиш учун олиб чиқилаётган буюмларни дезинфикция қилиш; сайёр савдо нуқтасини кун давомида 2-3 марта дезинфекция қилиш; савдони ижтимоий масофани (2 метр) сақлаган ҳолда ташкил этиш; сотувчи (ҳайдовчи) махсус комбинезон (ҳимоя кийими), тиббий қўлқоп ва ниқоблар билан таъминланган бўлиши, пирометр (тана ҳароратини масофадан ўлчаш ускунаси) ва антисептик воситаларга эга бўлиши, иситма ёки касалликнинг бошқа белгилари бўлган шахслар аниқланганда дарҳол хабар бериш, назорат-касса машиналари ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш учун ҳисоб-китоб терминалининг мавжуд бўлиши, фақатгина Вақтинчалик тартибда кўрсатилган ноозиқ-овқат буюмларини сотиши, сайёр савдони манзили ва хафта куни (санаси), вақти кўрсатилган сайёр савдоларни ташкил этиш жадвалига мувофиқ ташкил этиш, иш куни тамом бўлгандан кейин эса сайёр савдо нуқтасини ҳамда сотилмай қолган буюмларни зарур тарздаги санитария ҳолатига келтириш каби коидалар белгиланди.

Нозимахон ТОЖИЕВА, Фарғона вилояти адлия бошқармаси етакчи маслаҳатчиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *