Кўрилди

Карантин қоидаларини бузган қиз 12 суткага қамалди

Маълумки бугунги кунда Республикамизда белгиланган тартибда “сариқ” ва “яшил” ҳудудларда карантин қоидалари босқичма-босқич юмашитб келинмоқда.

Бироқ, барча тоифадаги ҳудудларда ҳимоя ниқобини тақиб юриш мажбурий эканлиги ҳақидаги Республика махсус комиссиясининг қарори амалда бўлишига қарамасдан, айрим фуқаролар томонидан жамоат жойида ниқобсиз юрган ҳолда ҳуқуқбузарликлар содир қилинаётганлиги аниқланмоқда.

Хусусан, ҳуқуқбузар Х.Жамолова муқаддам қасддан баданга енгил тан жароҳати етказганлик ва жамоат жойида ҳимоя ниқоби тақмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилганидан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, 2020 йил 11 май куни соат 07:00 ларда жамоат жойи ҳисобланган Қувасой шаҳар, Пакана МФЙ, Гуллола кўчасидаги 347-сонли кўп қаватли уй олдида ниқобсиз ҳолда, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат тартиби ва фуқароларнинг осойишталигини бузиб, Қувасой шаҳар ИИБ профилактика инспектори Ш.Мамадалиев ва шу ердаги фуқароларга уятли сўзлар билан сўкиниб,бақир-чақир қилиб, майда безорилик содир қилган.

Шунингдек, ҳуқуқбузар Х.Жамолова шу куни Қувасой шаҳарИИБ профилактика инспектори Ш.Мамадалиевнинг ҳуқуқбузарликни тўхтатиш, жамоат тартибига роия қилиш ҳақидаги қонуний талабларига бўйсунмасдан, унга фаол қаршилик кўрсатган.

Мазкур маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш Қувасой шаҳар маъмурий суди томонидан кўриб чиқилиб, суднинг қарорига асосан Х.Жамоловага Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддаси 1-қисми (эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш), 183-моддаси (майда безорилик) ҳамда 194-моддаси 1-қисмида (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, ушбу кодекснинг
34-моддаси тартибида узил-кесил 12 сутк маъмурий қамоқ жазоси тайинланди ва ҳуқуқбузар Х.Жамоловадан маъмурий қамоқ харажатлари учун 401.400 сўм ундирилиши белгиланди.

Махкамжон Абдубаннабов, Қувасой шаҳар маъмурий судининг раиси.

 

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *