Кўрилди

“Каптива” минган камбағалми?” мақоласи юзасидан

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси жавоб беради

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси жавоб беради

Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи номига йўллаган 2018 йил 12 декабрь кунги 166-сонли сўровномангизга жавобан қуйидагилар маълум қилинади:

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 2017 йил 20 октябрь кунги ижро ҳужжатига асосан қарздорлар И.Марупов ва Ғ.Мираҳмедовлар солидар тартибда ундирувчи “Одилжон” фермер хўжалиги фойдасига 389 310 209 сўм қарз ҳамда И.Маруповдан 136 486 647 сўм банк фоизи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бюронинг Қўқон шаҳар бўлимига 2017 йил 11 декабрда келиб тушган ва мажбурий ижрога қаратилган.

2017 йил 12 декабрда ижро иши юритувлари Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 251-моддасига асосан йиғма иш юритувига бирлаштирилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида ваколатли ташкилотларга сўровномалар юборилиб,  олинган жавобларда унинг номида мол-мулки йўқлиги аниқланган ва 2018 йил 25 августда қарздорларнинг четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

Юқоридаги суднинг 2018 йил 7 февралдаги ажрими билан ижро ҳаракатлари кассация шикояти кўриб чиқилгунга қадар тўхтатилган.

Ушбу суднинг 2017 йил 20 октябрь кунги қарори Фарғона вилояти прокуратурасининг 2018 йил 9 февралдаги протести билан бекор қилиниб, ишни янги тартибли судга кўриш учун юборилган.

ФИБ Фарғона вилоят судининг 2018 йил 22 май кунги ажрими билан ижро ҳаракатлари тикланиб, иш юритуви давом эттирилган.

Олиб борилган ижро  ҳаракатлари давомида, қарздор И.Маруповнинг яш-аш хонадони Қўқон шаҳар, “Марҳабо” кўчаси, 38-уйда ўтказилган текширишда ўн турдаги, қарздор Ғ.Мираҳмедовнинг ижро ҳужжатида кўрсатилган доимий яшаш жойи Қўқон шаҳар, “Янги ҳаёт” кўчаси, 40-уйда ўтказилган текширишда етти турдаги мол-мулклар хатланиб, махсус савдо дўконига тегишли тартибда реализация қилиш учун топширилган.

Ушбу мол-мулклар сотувидан тушган 6 750 000 сўм пул маблағлари 2018 йил 13 октябрда “Одилжон” фермер хўжалиги ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

Шунингдек, қарздор Мираҳмедов Ғулом бошқарувида бўлган қора рангли 40 Y 707 GA давлат белгили “Каптива” ва “дельфин” – “жисиви” рангли 40  Q 515 НА давлат белгили “Ласетти” русумли автомашиналарини қарздорга тегишлилигини  ва қонуний эгасига аниқлик киритилганида, ҳар иккала автомашина қарздорнинг дадаси Мираҳмедов Ғанижонга  “Каптива” автомашинаси 2015 йил 1 июлдаги ААС 5927706-сонли ва “Ласетти” русумли автомашинаси 2013 йил 27 мартдаги ААС 4316763-сонли техник паспорт билан тегишли эканлиги, қарздор Ғ.Мираҳмедов “Каптива” автомашинасини 2015 йил 2 июлдаги АI 181467 ҒА рақамли нотариал  тасдиқланган ишончнома билан, “Ласетти” русумли автомашинасини 2016 йил 29 мартдаги АI 246219 ҒА рақамли нотариал тасдиқланган ишончнома орқали бошқариб келганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, қарздор Ғ.Мираҳмедовни Данғара тумани, Чодаклик қишлоғида уйи бор-йўқлигига аниқлик киритилганида, Данғара тумани, “Чинобод” МФЙ, Чодаклик қишлоғидаги 1433.00 кв.м. уй-жойни 2009 йил 22 июлда фуқаро Мамажонов Равшан Якубовичдан қарздорнинг онаси Мираҳмедова Меҳринса Қудратовна нотариал тасдиқланган шартнома асосида сотиб олганлиги, ушбу ҳовли-жой қарздорнинг ота-онасининг мулки эканлиги, қарздор ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилда яшашлиги аниқланган.

Қарздор И.Маруповнинг Учкўприк тумани ҳудудида жойлашган ҳовли-жойи ва Қўқон шаҳрида кўп қаватли уйларда хонадони борлиги ҳақидаги важлари ўрганилганида, қарздор И.Маруповни Учкўприк тумани ҳудудидаги уй-жойи 2012 йил 25 майдаги шартномага асосан “Қишлоққурилишбанк” Қўқон филиалининг ипотека кредити асосида олинганлиги, уй-жой кредит гаров мулки эканлиги ундирувга қаратиш имкон йўқлиги, Қўқон шаҳридаги кўп қаватли уй Қўқон шаҳар, “Иттифоқ” мавзеси, 21-уй, 10-хонадон 2003 йил 1 декабрь куни нотариал тарзда Марупова Фарида Хамитовнага ҳадя қилинганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, 2018 йил 28 августда қарздорликни бартараф этиш ҳисобига қарздорлар томонидан ихтиёрий тақдим қилинган Россия давлатида ишлаб чиқарилган икки турдаги 200 дона “СОЛЯРГАЗ” русумли “прибор обогревательный” хўжалик қурилмаси хатланган ва ушбу куни  қарздорлардан ундирилган 2 000 000 сўм пул маблағлари тилхат асосида Сизга топширилган.

Хатланган мол-мулкларни қайта Қўқон шаҳар  “Diskont-Invest” МЧЖ томонидан 2018 йил 29 октябрда баҳоланганда  мол-мулк жами қиймати 77 080 000 сўмни ташкил қилиши аниқланган.

Ҳозирги кунда мазкур хатланган мол-мулкларни реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.

Мурожаатни ўрганиш давомида, қарздордан ундирилган 10 000 000 сўм пул маблағлари 2018 йил 12 декабрда “Одилжон” фермер хўжалиги ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланди.

Келгусида хатланган мол-мулклар  сотувидан тушган пул маблағлари қарздорликни қоплашга қаратилади.

Х.А.Турғунбаев,

бошлиқ ўринбосари, адлия маслаҳатчиси

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *