Кўрилди

Йўл харакати қоидаларига амал қилмасдан одам ўлимига сабабчи бўлган фуқарога суд хукми ўқилди

Судланувчи Ж.И 2019 йил 1 октябрь куни соат 14-30 ларда фуқаро “Дамас” русумли автомашинасини Данғара тумани Катта минглар қишлоғи худудидан ўтган “Найманча-Тарғова” автомобил йўлида Тарғова қишлоғи томондан Найманча қишлоғи томонга бошқариб, йўлни Данғара тумани Катта минглар қишлоғи ҳудудидан ўтган қисмига етиб келганда Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган “Йўл харакати қоидалари”нинг талабларини қўпол равишда бузиб, ўзи билан бир хил йўналишда олди томонида ҳаракатланиб бориб, чап томонга қайрилаётган велосипедчи Я.Мни ҳаракатланиб кетаётганлигини олдиндан аниқ кўрган бўлса-да, юзага келган ҳавфни олдини олиш чорасини кўрмасдан, бошқарувида бўлган “Дамас” русумли автомашинасини қарама-қарши йўналишига ўтиб ҳаракатланиб, велосипедчи Я.Мни орқа томонидан бориб, автомашинаси олд ўрта қисми билан уриб юбориб, йўл транспорт  ходисаси содир этган.

Натижада велосипедчи Я.М йўл-улов ҳодисаси вақтида оғир жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган, шифохонада кўрсатилган муолажаларга қарамасдан 02.10.2019 йилда шифохонада ўзига келмасдан вафот этган.

Судланувчи Ж.И суд ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилиб, 2 (икки) йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан махрум қилиниб, 4 (тўрт) йил муддатга озодликдан махрум қилинди ва жабрланувчининг вакилига маънавий зарарни ундириш юклатилди.

 Х.Сотволдиев , Жиноят ишлари бўйича Данғара туман судининг раиси.    

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *