Кўрилди

Илтимосга қолган кун

Сўх туманидаги Ғазнов қишлоғида яшовчи А.Исмоилжоновни қишлоқда кўпчилик Яяхши билади. 59 ёшли бу фуқарони кўпчилик қишлоқ имоми, деб билишдан ташқари, ёши улуғ инсон сифатида ҳам ҳурмат-иззатини жойига қўйишади. Бироқ, А.Исмоилжонов томонидан ўйламасдан, қонун талабини четлаб ўтиб содир қилган ҳаракатлари унинг маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлди.

2020 йил 22 январь куни А.Исмоилжонов диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузиб, Сўх туманида яшовчи З.М. ва В.С.лар қонуний никоҳдан ўтмаган бўлсаларда, амалдаги тартибга зид равишда уларни шаърий никоҳлаб қўйди.

Суд мажлисида сўралган ҳуқуқбузар А.Исмоилжонов, ҳақиқатан ҳам З.М. ва В.С.га шаръий никоҳ ўқиб қўйганлигини, бу харакатлари ноқонуний эканлигини билишини, бироқ, қўшни МФЙ раиси бу икки фуқаронинг ФХДЁга ариза топширганлиги ва тез орада қонуний никоҳдан ўтишини айтганлиги сабабли бу фуқароларга никоҳ ўқишга рози бўлганлигини, қилган ҳаракатидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдирди.

Суд мажлисида сўралган Сўх тумани МФЙларидан бирининг раиси ҳам А.Исмоилжоновнинг гапларини тасдиқлаб, имомдан ўз ҳудудида истиқомат қилувчи фуқароларга уларнинг қонуний расмийлаштирилган никоҳлари бўлмаса ҳам шаръий никоҳ ўқиб қўйишини илтимос қилганлигини тан олди.

А.Исмоилжоновга нисбатан суд томонидан унинг қилмишига яраша жазо тайинланди. Бироқ, хақли савол туғилади: А.Исмоилжонов каби кимларнингдир илтимосини бажараман деб, судда мулзам бўлиб туриш ва жавобгарликка тортилиш тўғримикан? Наҳотки, маҳалла имоми деб танилган киши ФҲДЁ гувоҳномасини кўрмай туриб, маҳалла фуқаролар йиғини раисининг илтимосига ҳам шаърий никоҳ ўқийверса?

Баҳодиржон ЮЛДАШЕВ, жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти, Сўх туман судининг раиси. 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *