Кўрилди

ҚИДИРУВДАГИ “ISUZU” ОЛТИАРИҚДАН ТОПИЛДИ

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 14 мартдаги қарори билан қарздор «VOSTOCHNIVE FRUKTI FERGANI» МЧЖдан «EXOKARTON» хусусий корхонаси фойдасига 154 миллион 700 минг сўм қарзни ундириш белгиланган бўлиб, Мажбурий ижро бюроси Учкўприк туман бўлими томонидан мазкур суд ҳужжати ижросини мажбурий этишга киришилган.

Гарчанд ҳужжатларда қарздор «VOSTOCHNIVE FRUKTI FERGANI» МЧЖнинг юридик манзили Учкўприк тумани, Милтиқчи қишлоғида жойлашганлиги кўрсатилган бўлсада, ушбу манзилдан давлат ижрочиси ҳеч нарса аниқлай олмаган. Ва ҳаттоки, жамият ушбу манзилда фаолият кўрсатмаганлигига доир маълумотларни жамғарган.

Ваколатли идораларга юборилган сўровномаларга Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ  ТРИБ томонидан қарздор МЧЖнинг “ISUZU” русумли, 40 156 FBA давлат белгили транспорт воситаси мавжудлиги ҳақида маълумот тақдим этилади. Зудлик билан мазкур транспорт воситасига нисбатан  қидирув эълон қилиниб, ахборот таъминоти ва қидирув гуруҳи тезкор ходимлари шуғулланиши учун тадқим этилган.

2019 йил 25 мартда бошланган қидирув тадбирлари 6 ой давом эттирилиб, ниҳоят 30 сентябрь куни “ISUZU” русумли, 40 156 FBA давлат белгили транспорт воситаси Олтиариқ тумани, Зилҳа қишлоғида яшовчи фуқаро С.Эсоновнинг яшаш уйига яшириб қўйилганлиги ҳақида тезкор маълумот қўлга киритилади. Шу куни соат 14:00ларда қидирув тезкор ходимлари ва Олтиариқ туман ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи инспекторлари билан ҳамкорликда фуқаро С.Эсоновнинг яшаш манзилидан қидирувдаги “ISUZU” аниқланиб, жарима майдонига олиб кирилган.

Мана эндигина ундирувчи «EXOKARTON» хусусий корхонасининг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқлари ва манфаатлари тикланадиган ҳамда суд ҳужжатининг ижроси тўлиқ ижро қилинадиган бўлди. Чунки, қарздорнинг “ISUZU” автомашинаси қонунда белгиланган тартибда онлайн аукцион орқали сотувга қўйилиб, тушган маблағлар ундирувчига ўтказилади.

Шерали МАМАРИЗАЕВ, МИБ Учкўприк туман бўлими бошлиғи.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *