Кўрилди

Ичкилик касофати

Ўзининг роҳатини бировларнинг озорида кўрадиган шахслар афсуски, орамизда кўплаб учраб туради.

Ўзининг роҳатини бировларнинг озорида кўрадиган шахслар афсуски, орамизда кўплаб учраб туради.

Дилшод Ҳайдаров оилали, 2 нафар фарзанднинг отаси бўлишига қарамай, бир ишни бошини тутмаган. Ёлланма ишчи бўлиб, ишлаб рўзғор тебратади.

Яна у ичкиликни ўзига “касб”  қилиб олганлардан. У спиртли ичимлик билан ўртоқлашиб юрган кунларининг бирида Фарғона шаҳар, С.Аҳмад кўчасида жойлашган “Мерос” савдо дўкони олдида Бегзодбек Ўрмоновни кўриб қолди. Ва ундан аммасининг уйига ташлаб қўйишни илтимос қилди.

Улар Бегзодга тегишли бўлган “Спарк” русумли, давлат рақами 40 О 028 МА бўлган автомашинага ўтириб, “Бешбола” МФЙ томонга йўл оладилар. Ҳудуддаги “Сирпош ота” қабристони ёнига етгач, Дилшод машинани тўхтатишни ва калитни  беришини талаб қила бошлади.

Ўз навбатида Бегзод унга маст ҳолда машина бошқариш мумкин эмаслигини тушунтира бошлади.  Бундан жазавага тушган Дилшод Бегзоднинг ёқасига чанг солди ва бўйнидан бўға бошлади. Ичкилик тамоман ақлини ўғирлаган Дилшодга бу ҳам камлик қилдими, Бегзодни қабристон томон судради ва бир қабрнинг устига ётқизиб:-“Сени шу ерни ўзида ўлдираман, ҳеч ким кўрмайди. Кейин барибир машинани олиб кетаман”,-деб дўппослай бошлади.

Хуморидан чиққунича калтаклагандан сўнг, кўча томонга юрди. Қабристон рўпарасидаги хонадон дарвозасини тақиллата бошлади. Икаридан чиққан йигит Дилшоднинг маст эканлигини кўриб,  тезда орқасига қайтиб кириб кетди. Шу пайт Дилшод машинага ўтириб, калитни бурай бошлади. Бу вақт оралиғида ўзини сал  ўнглаб олган Бегзод дарҳол машинани олд ўриндиғига ўтириб олди. Маст ҳолдаги Дилшод машинани  шаҳарнинг «8-Март» кўчаси бўйлаб ҳаракатлантириб кета бошлади. 201-хонадон олдига етган пайтида эса йўлда турган тўсиққа дуч келди. Бегзод тўсиқни олиб ташлаш учун пастга тушган вақтида эса Дилшод машинани ўт олдириб қочиб кетди. Шундан сўнг Бегзод Ички ишлар ходимларига мурожаат қилди.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида машина Чархий кўчаси, 143-уй рўпарасида жойлашган дала майдони олдидаги қум уюмига урилган ҳолда топилди. Қўқон шаҳар “Глобал баҳолаш” МЧЖнинг  маълумотномасига кўра, машинага 2.826.880 сўм зарар етказилганлиги аниқланди.

Бу қилмиши билан Дилшод Ҳайдаров Ўзбекистон Рес- публикаси Жиноят Кодексининг 267-моддаси 3-қисмининг “в” банди билан айбдор деб топилди. Ва унга 8  йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Спиртли ичимлик ичиб, кимнидир калтаклаб роҳат топмоқчи бўлган Дилшоднинг умри қамоқда ўтадиган бўлди.

Бобуржон ИБРОҲИМОВ,

Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги  3-сонли ИИБ ТГ катта терговчиси, лейтенант.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *