Кўрилди

Гиёҳванд пайвандчи

Тошкент шаҳридаги “Диск Осиё” масъулияти чекланган жамиятида пайвандчи бўлиб ишловчи Равшан Садиков сўнгги вақтларда уйига яширинча наша гиёҳвандлик ўсимлигини олиб келиб, қозонда қовуриб, истеъмол қиладиган одат чиқарди.

Ўша куни ҳам товуқхонани орқасига ўтиб, даладан яширинча олиб келган наша ўсимликларини қовураётганида, бирдан хотини келиб қолди ва нима қилаётгани билан қизиқди. Аммо Равшан хотини сезиб қолмасин дедими, “Ишинг бўлмасин, бор йўқол” деб уни қувиб юборди. Ва қовурилган марихуанани истеъмол қилиб, кайф қила бошлади.

Лекин унинг бундай кайф қилиши узоққа бормади. Кутилмаганда унинг Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, “Ноғай Қўрғон” кўчаси, 74-уйига Сирғали туман ИИО ФМБ ходимлари икки нафар холислар билан кириб келишди. Р.Садиков нашавандликда гумонланиши жараёнида товуқхонаси олдидаги тахталар орасида пакетга солиб сақлаб қўйилган “марихуана” гиёҳвандлик моддаси топиб олинди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКМнинг хулосасига кўра, Р.Садиковнинг уйидан олинган полиэтилен пакетга солинган модда “марихуана” моддаси эканлиги, модданинг қуритилган ҳолдаги соф оғирлиги 273,45 граммга тенглиги аниқланди.

Суд ҳукми билан судланувчи Р.Садиковга иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Ғ.АМОНОВ, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар, Сирғали туман судининг судьяси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *