Кўрилди

Газ ўғирлиги фош этилди

Бағдод туманидаги “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ Риштон туман филиалига қарашли марказий минерал ўғитлар сақлаш омборида ўтказилган мониторинг давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати содир этилганлиги аниқланди.

Аниқланишича, омбор мудири Қ.О. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг 121-125-бандларига зид равишда аҳоли фойдаланиши учун мўлжалланган газ тармоғига ўзбошимчалик билан яширин уланиб олган ҳамда омборда икки дона иситиш печи ва бир дона “ПГ-2” газ плитасини улаб, 2016 йил 5 декабрдан 2019 йил 5 декабрга қадар 3 йил давомида ноқонуний фойдаланиб келиши оқибатида 44 миллион 500 минг сўмлик  анча миқдорда моддий зарар етказган.

Суриштирув жараёнида омбор мудирига қонунда белгиланган 30 кунлик муддат белгилаб берилди. Қ.О. келгусида жиноий жавобгарликка тортилганидан кўра ўзига берилган имкониятдан тўғри ва оқилона фойдаланишни маъқул кўрди ва зарарни тўлиқ қоплаб берди. Шу сабабли унинг айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан туриб жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Саиджон ҚЎШМОҚОВ, МИБ Фарғона вилояти, Бағдод туман бўлими бошлиғи.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *