Кўрилди

Фуқаровий даъвогар М.Эргашев ва бошқаларга Нусхаси: “Қонун ва ижро” газетаси Бош муҳаррири А.Маликовга 2019 йил 28 октябрь, №24/1394м-19 АРИЗАГА ЖАВОБ

Ичимлик суви масаласида “Қонун ва ижро” газетаси Бош муҳаррири номига ёзган аризангиз кўриб чиқилди.

Аниқланишича, муқаддам “Мустақиллик” МФЙ ҳудудига 3700 метр полиэтилен сув қувурлари тортилиб, йиғин ҳудудида жойлашган сув қудуғи тозаланиб, вилоят “Сувоқова” ДУК томонидан ажратилган  1 дона сув насоси қудуққа ташланганида ичимлик суви чиқаришнинг имкони бўлмаган.

Ўрганиш давомида иштирокингизда маҳалла гузари ичидаги мавжуд сув қудуғи ёнига сув минораси ўрнатиш орқали маҳалла аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича “Сувоқова” ДУК туман филиали раҳбарига кўрсатма берилиб, назоратга олинди.

Шунингдек, Сизларнинг мазкур ҳолатга эътирозингиз йўқлиги инобатга олинди.

Мазкур жавобдан норози бўлган тақдирингизда юқори турувчи прокурорга шикоят қилиш ҳуқуқингиз тушунтирилади.

Олтиариқ туман прокурори:    А.Т.Юсупов.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *