Кўрилди

Фуқароларнинг одил судловга ишончини оширишимиз зарур

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2020 йил 30 июнь куни одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида судлар олдига ўта муҳим вазифалар қўйилди.

Президентимиз суд идорасига келган ҳар бир шахс Ўзбекистонда чинакам адолат борлигига ишониш кераклигини, шунингдек суд фаолиятига аралашни ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлигини таъкидладилар.

Бугунги кунда суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар натижасида фуқаролар судга яқинлашди.

Фуқароларда одил судловга бўлган ишончини ошириш мақсадади суд мажлислар очиқ ва ошкора ўтказиш учун кўпроқ ҳудудларда сайёр судлар кўрилмоқда.

Жумладан жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида
2020 йил 6 ойи давомида 224 шахсга нисбатан 200 та жиноят иши кўрилган бўлиб, аҳолини ҳуқуқий онгини ошириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олиш учун 41 та шахсга нисбатан 41 жиноят иши очиқ сайёр суд мажлисларида кўриб тамомланган, шунингдек жами кўриб тамомланган  жиноят ишларидан 94 та жиноят иши бўйича 112 шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди,
10 та жиноят иши бўйича 11 та шахс суд залидан озод қилинди. 1 та жиноят иши бўйича бир нафар шахс тайинланган жазодан озод қилинган, 3 та жиноят иши бўйича 3 та шахсга нисбатан жазо тайинламасдан ҳукм чиқарилган, 71 та шахсга нисбатан юритилган 71 жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси тартибида ярашув асосида ҳаракатдан тугатилган.

Бундан ташқари шаҳар суди томонидан 2020 йил 6 ой мабайнида бир қанча ҳуқуқий тарғиботлар ўтказилган бўлиб шундан 30 маротаба оммавий ахборот воситалари орқали, 53 маротаба фуқаролар билан учрашиб оғзаки ҳуқуқий тарғиботлар ўтказилган.

Суд мустақиллигини чин маънода таъминлаш мақсадади биз судьяларнинг онгимизда адолатни қўрғон қилиб, тилимизда фақат ҳақиқатни сўзлаб, дилимизда поклик ва ҳалоллик сақлаб, танқидий таҳлил, қатъий тартиб интизом ва шахсий жавобгарликни фаолиятимизнинг кундалик қоидасига айлантириб, суднинг обрўсини, нуфузини кўтариш йўлида тинимсиз меҳнат қилишимиз, аҳолини “Ўзбекистонда адолат ҳукм сураётганига” тўла ишонч ҳосил қилишига эришмоғиз шарт.

Ш.Хашимов, Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг раиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *