Кўрилди

Фирибгар панжара ортига юборилди

Дастлабки тергов хужжатарига кўра, 33 ёшли фуқаро Элёржон Тоҳиров  Қўштепа тумани, “Соҳибкор” маҳалла фуқаролар йиғини, “Исфарамсой” кўчаси, 19-уйда яшаб келиб, бирон бир фойдали ижтимоий мехнат билан шуғулланмай, жиноят йўлига кириб, такроран фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеьмол қилиш йўли билан қўлга киритиш ҳамда такроран пора бериш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ва мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш ҳамда ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш жиноятлар мажмуини қуйидаги вақт, ҳолат ва усулда қасддан содир этди.

Яъни фуқаро Э.Тоҳиров ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2018 йил декабрь ойи бошидан декабрь ойи охирига қадар бўлган вақт оралиғида Тошлоқ тумани, “Бесаранг” кўчаси, 54-уйда яшовчи фуқаро Мамадиева Садоқатхон Обидовнанинг ишончига кириб, мансабдор шахс бўлмаса-да, уни ишонтириш учун ўзини Фарғона вилоят 7-бўлим бошлиғи “Элёр” деб таништириб, С.Мамадиевани алдаб, 2 ой муддатда Қувасой шаҳар, Пакана қишлоғида қуриб битказилган намунали уйлардан бирини олиб беришга ваъда бериб, жами 1000 АҚШ доллари миқдордаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Фуқаро Э.Тохиров ўзининг юқоридаги жиноий хатти-ҳаракатлари билан С.Мамадиевани алдаб, 2 ой муддатда Қувасой шаҳар, Пакана қишлоғида қуриб битказилган намунали уйлардан бирини олиб беришга ваъда бериб, жами 8 миллион 339 минг 550 сўм (1000 АҚШ доллари) миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни қасддан содир этди.

Бундан ташқари, Э.Тоҳиров ўзининг жиноий хатти-ҳаракатларини давом эттириб, такроран, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2019 йил 30 август куни Сўх тумани, “Сарҳадчи” кўчаси, 11-уйда яшовчи фуқаро Аҳамадалиев Азизбек Амиралиевичнинг ишончига кириб, уни ишонтириш учун мансабдор шахс бўлмаса-да, ўзини Фарғона вилоят 7-бўлим бошлиғи ловозимида ишловчи майор махсус унвонидаги “Элёр” деб таништириб, юқори давлат ташкилотида ишловчи танишлари борлигини айтиб, танишлари орқали уни тез фурсатда Фарғона Давлат университетининг “Жисмоний тарбия факультети”га ўқишга олиб кириб қўйишга ваъда бериб, А.Аҳмадалиевни алдаб, уни пора беришга далолат қилиб, жами 1 минг 500 АҚШ доллари миқдордаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборди.

Фуқаро Э.Тоҳиров ўзининг юқоридаги жиноий хатти-ҳаракатлари билан фуқаро А.Аҳмадалиевни алдаб, тез фурсатда Фарғона Давлат университетининг “Жисмоний тарбия факультети”га ўқишга олиб кириб қўйишга ваъда бериб, уни пора беришга далолат қилиб, унинг жами 14 миллион 60 минг 895 сўм (1 минг 500  АҚШ доллари) миқдоридаги пулларини такроран, фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди ва 211-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятлар мажмуини қасддан содир этди.

Шунингдек, Э.Тоҳиров ўзининг жиноий хатти-ҳаракатларини давом эттириб, такроран, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида 2019 йил 30 август куни Сўх тумани, Сарҳадчи кўчаси, 11-уйда яшовчи фуқаро Ахамадалиев Азизбек Амиралиевичнинг ишончига кириб, мансабдор шахс бўлмаса-да, уни ишонтириш учун ўзини Фарғона вилоят 7-бўлим бошлиғи ловозимида ишовчи майор махсус унвонидаги “Элёр” деб таништириб, юқори давлат ташкилотида ишловчи таниши борлигини айтиб алдаб, уни пора беришга далолат қилиб, унинг Сўх тумани, “Истиқлол” кўчаси, 24-уйда яшовчи таниши Солиев Фаёсидин Камолидиновичнинг вояга етмаган ўғли Ф.Камолиддиновни тез фурсатда Фарғона шаҳрида жойлашган “Темурбеклар ҳарбий мактаби”га ўқишга олиб кириб қўйишга ваъда бериб, ўзида мавжуд бўлган компьютер техникаси жамланмаси ёрдамида, гўёки, “Темурбеклар ҳарбий мактаби” номидан Ф.Камолиддиновни ўқишга қабул қилинганлиги ҳақида қалбаки ҳужжат тайёрлаб, ушбу ҳужжатни Ф.Камолиддиновнинг отаси Ф.Солиевга тақдим этиб, ҳужжатни қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиб, уни пора беришга далолат қилиб, ундан жами 1 минг 500 АҚШ доллари миқдордаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, бу пулларни ҳам ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборишга эришди.

Шу тариқа фуқаро Э.Тоҳиров ўзининг юқоридаги жиноий хатти-ҳаракатлари билан фуқаро А.Аҳмадалиевни алдаб, уни пора беришга далолат қилиб, таниши Ф.Солиевнинг вояга етмаган ўғли Ф.Камолиддиновни Фарғона шаҳрида жойлашган “Темурбеклар ҳарбий мактаби”га ўқишга олиб кириб қўйишга ваъда бериб, Ф.Камолиддиновнинг отаси Ф.Солиевга “Темурбеклар ҳарбий мактаби” номидан гўёки ўғли ўқишга қабул қилинганлиги ҳақида қалбаки ҳужжат тайёрлаб, ушбу ҳужжатни унга тақдим этиб, унинг жами 14 миллион 60 минг 895  сўм (1 минг 500 АҚШ доллари) миқдоридаги пулларини такроран фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди, 211-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 1-қисми ва 228-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятлар мажмуини қасддан содир этганлиги маълум бўлди.

Шундай қилиб, Элёржон Тоҳиров ўзининг юқоридаги хатти-ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди, 211-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 1-қисми ва 228-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятлар мажмуини қасддан содир этди.

Табиийки, Элёржон Тоҳиров томонидан амалга оширилган фирибгарлик жинояти жавобсиз қолмади. У суд ҳукми билан узоқ муддатга панжара ортига юборилди.

Умиджон РАИМОВ, Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги  ТБ катта терговчиси, катта лейтенант.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *