Кўрилди

ФИРИБГАР… АЁЛ

Дарҳақиқат, шундай. Фирибгарлик жиноятини ҳақиқатдан ҳам аёл киши содир этмоқда. Жиноят тафсилотлари билан таниша туриб, ҳақиқатдан ҳам қизини сепи учун деб таниш аёллардан трикотаж маҳсулотлари ва тилла тақинчоқларни олибди-ю, қизи касал бўлиб қолганидан сўнг ушбу маҳсулотларни ноиложликдан сотиб, пулларини касал қизини даволатиш учун сарфлаган экан бечора, деган ўйга борасану, лекин бу аёлнинг ўтмишига қараб туриб, хато ўйлаётганини сезиб қоласан. Чунки, Боғдод туманида яшовчи, олий маълумотли, 3 нафар фарзанднинг онаси бўлган Ҳамзахон Халилова  муқаддам 2 маротаба айнан фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун ҳам судланиб, қилмишидан тўғри хулоса чиқармаганлигига ишонч ҳосил қиласан.

Гап шундаки, Ҳ.Халилова 2018 йил май ойи ўрталарида ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида Боғдод тумани, “Тадбиркорлар” кўчасида яшовчи Д.Файзуллаеванинг яшаш хонадонига келиб, унга қизини тўй сепи учун трикотаж маҳсулотларидан бериб туришликни, пулларини бир ҳафтада олиб келиб беришини айтиб, уни алдаб, ишончига кириб, ишончини суиистеъмол қилиб, унинг 3 миллион 49 минг сўмлик трикотаж маҳсулотларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, тергов давомида аниқлашни имкони бўлмаган шахсларга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

Шунингдек, Х.Халилова 2018 йил июнь ойи ўрталарида Боғдод тумани, А.Навоий номли кўчада яшовчи Ф.Юлдашеванинг яшаш хонадонига келиб, унга қизини тўй сепи учун трикотаж маҳсулотларидан бериб туришликни, пулларини бир ҳафтада олиб келиб беришини айтиб, уни ҳам алдаб, ишончига кириб, ишончини суиистеъмол қилиб, унинг 1 миллион 650 минг сўмлик трикотаж маҳсулотларини такроран фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, тергов давомида аниқлашни имкони бўлмаган шахсларга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

Бундан ташқари, Х.Халилова 2018 йил август ойи охирларида Боғдод тумани, “Бирдамлик” кўчасида яшовчи Н.Солиеванинг яшаш хонадонига келиб, унга опаси ўғлини уйлантириб турганлигини, қизини тўй сепи учун тилло тақинчоқлар ва трикотаж маҳсулотлари кераклигини, пулларини бир ҳафтада олиб келиб беришини айтиб, уни алдаб, ишончига кириб, ишончини суиистеъмол қилиб, унинг жами 8 миллион 800 минг сўмлик бир дона тилло занжир, бир дона тилло узук ҳамда трикотаж маҳсулотларини такроран фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, тергов давомида аниқлашни имкони бўлмаган шахсларга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

2019 йил 26 апрель куни бўлиб ўтган суд жараёнида жабрланувчи сифатида иштирок этган Д.Файзуллаева судланувчи Ҳ.Халилова 3 миллион 49 минг сўмлик трикотаж маҳсулотларини олиб кетганини, лекин олган трикотаж маҳсулотларининг пулларини қайтариб бермасдан, турли баҳоналар билан алдаб келгани, бу ҳақда ИИБга ариза билан мурожаат қилганидан кейин Ҳ.Халилова 1 миллион 250 минг сўм ва суд мажлиси давомида 1 миллион 200 минг сўм моддий зарарни тўлаб берган бўлса-да, ўзига етказилган 599 минг сўм моддий зарарни ундириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўради.

Жабрланувчи О.Юлдашева судда Ҳ.Халилова олган трикотаж маҳсулотларининг пулларини қайтариб бермасдан, турли баҳоналар билан алдаб келгани, бу ҳақда ИИБга ариза билан мурожаат қилганидан кейин Х.Халилова 350 минг сўм ва суд мажлиси давомида қолган 900 минг сўм моддий зарарни тўлиқ тўлганлиги сабабли унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги ҳақида кўрсатув берди.

Жабрланувчи Н.Солиева эса судда жами 8 миллион 800 минг сўмлик тилла тақинчоқ ва трикотаж маҳсулотларини олиб кетгани, лекин олган тилла тақинчоқлари ва трикотаж маҳсулотларининг пулларини қайтариб бермасдан, турли баҳоналар билан алдаб келгани, бу ҳақда ИИБга ариза билан мурожаат қилган бўлса-да, судланувчи Ҳ.Халилова томонидан етказилган зарарни бирор сўми ҳам қопланмагани, суд мажлиси давомида етказилган 8 миллион 800 минг сўм моддий зарардан 4 миллион 60 минг сўм тўлаб берган бўлса-да, ўзига етказилган 4 миллион 740 минг сўм моддий зарарни ундириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўради.

Албатта, қонунларимиз адолатли. Ҳар не бўлсада аёл кишига нисбатан иложи борича қаттиқ жазолар қўлланилмайди. Бу гал ҳам ана шундай мезонлардан келиб чиққан ҳолда Ҳ.Халиловага суд ҳукми билан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди ва унга суткани кечки соат 20:00дан эрталабки соат 6:00га қадар яшаш жойидан чиқиш чекланди.

Х.Халилованинг зиммасига оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик, назорат қилувчи органинг розилигисиз яшаш ва иш жойини ўзгартирмаслик, тегишли маъмурий ҳудуддан ташқарига чиқмаслик, жазони ўташ даврида жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни тўлаш мажбурияти ва муайян шахслар билан алоқа ўрнатмаслик каби қўшимча тақиқлар (чеклашлар) ҳам юкланди.

Шунингдек суд ҳукми билан Ҳ.Халиловадан жабрланувчи Д.Файзуллаеванинг фойдасига 599 минг  сўм ва жабрланувчи Н.Солиеванинг фойдасига 4 миллион 740 минг сўм моддий зарар ундирилиши белгиланди.

Мирзобедил НАЗАРОВ, Фарғона вилояти, Боғдод туман прокурори.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *