Кўрилди

Фарғона вилоятида оммавий сайёр қабул

Асосий қонунимизда ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгалиги, давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилиши ҳамда давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъул эканлиги ҳақида алоҳида белгилаб қўйилган.

Дарҳақиқат, конституциявий нормаларнинг кундалик ҳаётимизга қанчалик уйғунлашиб кетганлигини бугун республикамизда амалга оширилаётган тадбирлар мисолида ҳам яққол кўриб турибмиз.

Ва албатта, барча саъй-ҳаракатларимиз фуқароларимизнинг турмуш фаровонлигини янада юксалтириш, уларнинг муаммоларини аниқлаш ва имкон қадар жойида ҳал этиш учун йўналтирилган.

Бош прокурор ўринбосари А.Мавлонов томонидан Фарғона вилояти шаҳар ва туманларида ўтказилган оммавий сайёр қабулларда ҳам юқоридаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, Учкўприк, Ўзбекистон, Боғдод, Фарғона, Тошлоқ туманларидаги сайёр қабулларда жами 132 нафар фуқароларнинг мурожаати қабул қилиниб, 15 таси жойида ижобий ҳал қилинган бўлса, 117 таси назоратга олинди.

Масалан, Ўзбекистон туманидаги 2-сектор ҳудудида яшовчи фуқаро Х.М.нинг мурожаатига асосан “Фаровон келажаги” МФЙ ҳамда фуқаро М.Ю.нинг мурожаатига асосан “Қайнар” МФЙ ҳудудларидаги кўчаларнинг 2 километр масофадаги қисмига қум-шағаллар ётқизилиб, ушбу йўл билан боғлиқ муаммо жойида ҳал этилди.

Данғара туманидаги 2-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи А.Ў.нинг мурожаатига биноан “Оқтепа” МФЙ, “Кўклам” кўчасидаги 1 километр узунликдаги ичимлик суви тизими учун чуқур қазиш ишлари бажарилди.

Мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиши қонунчиликда белгиланган тартибда босқичма-босқич давом этмоқда.

Ўз мухбиримиз.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *