Кўрилди

Фарғона вилоятида карантин шароитида кимларга ноозиқ-овқат буюмлари савдосини сайёр савдо орқали амалга оширишга рухсат берилди?

Жорий йилнинг 22 апрель куни Фарғона вилоят ҳокимининг 135-Ф-сонли фармойиши кабул килинди. Мазкур фармойиш билан вилоятда карантин шароитида ноозиқ-овқат буюмлари савдосини сайёр савдо нуқталари орқали амалга оширишнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланди.

Демак, ушбу тартибга кўра, ташкил этиладиган сайёр савдо нуқталарида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари пирометрлар ва антисептик воситаларга эга бўлиши ва фаолиятини амалга оширишда 2 метр масофа сақланишини ҳамда бошқа санитария-гигиена қоидалари талабларидан келиб чиққан ҳолда зарур шарт-шароитларни ташкил этиши лозим ҳисобланади.

Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда сайёр савдо нуқталари ташкил этиладиган жойларда дезинфекция тадбирларини амалга ошириши белгиланди.

Шунга кўра, ушбу вақтинчалик тартиб карантин шароитида Фарғона вилоятида ноозиқ-овқат буюмлари савдосини сайёр савдо нуқталари орқали амалга ошириш учун рухсат бериш ва савдони амалга ошириш тартибини белгилайди.

Вақтинчалик тартибда ноозиқ-овқат буюмлари – кийим-кечак, хўжалик моллари, кўчатлар, уруғлар бўлса, сайёр савдо нуқтаси – кўчма савдо объектларидан, жумладан, автотранспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда турғун савдо шохобчаларидан ташқарида ноозиқ-овқат буюмлари билан чакана савдо қилиш жойи деб белгиланди.

Бунда, Фарғона шаҳрида ҳаракатланувчи автотранспорт воситаси ва (ёки) сайёр савдо нуқтаси автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхатида бўлиши ёки Давлат хизматлари марказлари томонидан берилган махсус рухсатномага (стикерга) эга бўлиши лозим.

Ноозиқ-овқат буюмлари савдосини сайёр савдо нуқталари орқали амалга ошириш учун рухсат белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ва давлат солиқ инспекциясида ҳисобга қўйилган тадбиркорлик субъектларига берилади.

Рухсат берилганлик учун тадбиркорлик субъектларидан тўлов ундирилмайди.

Тадбиркорлик субъектларига рухсат эса аҳоли яшаш жойларида ноозиқ-овқат буюмлари савдосини сайёр савдо нуқталари орқали амалга ошириш бўйича вилоят ташкилий ишчи гуруҳи томонидан туман (шаҳар) ташкилий ишчи гуруҳларининг таклифларига асосан берилади.

Тадбиркорлик субъекти рухсат олиш учун вилоят ташкилий ишчи гуруҳига ўзи жойлашган жойдаги туман (шаҳар) ҳокимликлари орқали савдо қилмоқчи бўлган ноозиқ-овқат буюмлари турини (турларини) кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат килишлари керак бўлади.

Аризага қандай ҳужжатлар илова қилиниши керак?

Аризада давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг (ёки QR-код қўйилган электрон ҳужжатнинг) нусхаси, ушбу сайёр савдо ташкил этиладиган манзил ва ҳафта кунлари (ёки сана), вақти кўрсатилган сайёр савдоларни ташкил этиш жадвали, сертификат, рухсат берувчи ҳужжатларнинг нусхалари илова килинган бўлиши керак.

Демак, ариза берилгандан сўнг, туман (шаҳар) ташкилий ишчи гуруҳлари манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда аҳолининг зичлиги, жойлашуви ҳамда талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъекти мурожаатини кўриб чиқади ва икки иш кунида рухсат бериш мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида таклифлар тайёрлайдилар ва уни вилоят ташкилий ишчи гуруҳига юборади. Улар таклифларни икки иш кунида кўриб чиқади ва рухсат бериш ёки беришни рад этиш масаласини ҳал қилади.

Қуйидаги ҳолларда рухсат бериш рад этилиши ҳам мумкин:

яъни, бунда рухсатнома бериш учун зарур бўлган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган бўлса;

аризачининг ноозиқ-овқат буюмлари савдосини сайёр савдо нуқталари орқали амалга оширишнинг талаб ва шартларига номувофиқ бўлса;

аризачи тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжуд бўлса;

сайёр савдо ташкил этилиши мўлжалланган жойда аҳоли талаби ва эҳтиёжини қондиришга етарли бўлган сайёр савдо нуқталари фаолият юритаётган бўлса ҳам рад этилиши мумкин.

Шунингдек мазкур вактинчалик тартиб билан бир қатор давлат ташкилотлари ва органлари тегишли вазифа ва топшириқлар белгиланяпти.

Бунга кўра, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлинмалари ҳамда маҳалла фукаролар йиғини раисларига:

сайёр савдо нуқталари жойлашувида кўмаклаш, сайёр савдоларни ташкил этиш жадвалига таклифлар бериш;

агар ҳудудида сайёр савдо нуқтасига келиш имкониятига эга бўлмаган, яъни, ногирон, якка ёлғиз, кексалар ва бошқа фукароларга эҳтиёжи бўйича маҳсулотлар етказиб берилишини таъминлаш;

кўчма савдо ўтказиладиган жой, вақти ва тартиби ҳақида аҳолини хабардор қилиш.

Бундан ташқари, мазкур вақтинчалик тартиб билан ноозик-овқат буюмлари савдосини сайёр савдо нуқталари орқали амалга оширишда ҳам алоҳида тартиб-қоидаларга риоя қилиш белгиланди.

Яъни, сотиш учун олиб чиқилаётган буюмларни дезинфикция қилиш; сайёр савдо нуқтасини кун давомида 2-3 марта дезинфекция қилиш; савдони ижтимоий масофани (2 метр) сақлаган ҳолда ташкил этиш; сотувчи (ҳайдовчи) махсус комбинезон (ҳимоя кийими), тиббий қўлқоп ва ниқоблар билан таъминланган бўлиши, пирометр (тана ҳароратини масофадан ўлчаш ускунаси) ва антисептик воситаларга эга бўлиши, иситма ёки касалликнинг бошқа белгилари бўлган шахслар аниқланганда дарҳол хабар бериш, назорат-касса машиналари ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш учун ҳисоб-китоб терминалининг мавжуд бўлиши, фақатгина вақтинчалик тартибда кўрсатилган ноозиқ-овқат буюмларини сотиши, сайёр савдони манзили ва ҳафта куни (санаси), вакти кўрсатилган сайёр савдоларни ташкил этиш жадвалига мувофик ташкил этиш, иш куни тамом бўлгандан кейин эса сайёр савдо нуқтасини ҳамда сотилмай қолган буюмларни зарур тарздаги санитария ҳолатига келтириш каби коидалар белгиланди.

Нозимахон ТОЖИЕВА, Фарғона вилояти адлия бошқармасининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси, 1-даражали юрист.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *