Кўрилди

Ерни асраш – ҳар бир фуқаронинг бурчи

Инспекция органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ер кодекси” ижроси бўйича суғориладиган ерларни бошқа мақсадларга ажратилишининг қонунийлигига алоҳида эътибор қаратилаётир. Бу йўналишда бир қатор назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Инспекция органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ер кодекси” ижроси бўйича суғориладиган ерларни бошқа мақсадларга ажратилишининг қонунийлигига алоҳида эътибор қаратилаётир. Бу йўналишда бир қатор назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Ерларни фирибгарлик йўли билан талон-торож қилиш ҳолатларига чек қўйилмаган ҳолатлар ҳам мавжуд.Жумладан, “Ермулккадастр” ДУК Улуғнор туман филиали бошлиғи А.Адилов “Мухаррамой ери” фермер хўжалигини 476-контурдаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган экин ер майдонидан 80 сотих қисмини 12 нафар фуқароларга моддий манфаатдорлик эвазига сотиб юборганлиги аниқланган. Чунончи, фуқаро Х.Имомовга туман ҳокимлиги томонидан 2005 йил 31 декабрдаги 571-қ-сонли қарорини қалбакилаштириб, якка тартибда уй-жой қуриш учун 6 сотих ер майдонини 2,5 млн.сўмга сотган. Фуқаро А.Джураевга 6 сотих ер майдонига фойдаланиш ҳуқуқи билан кўчмас мулк кадастр йиғма жилдини сохталаштириб, 7 млн.сўмга сотган. Бундан ташқари, фуқаро Н.Абдуллаевга келгусида эгалик қилиш учун ҳужжатларини расмийлаштириб беришни айтиб, ишонтириб, 6 сотих ер майдонини 1100 АҚШ доллари эвазига сотиб юборган. Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан инспекциянинг Улуғнор туман бўлими томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тўрақўрғон туманидаги “Найманча бунёдкори” фермер хўжалиги раҳбари Ж.Юлдашев хўжалик балансидаги 345-контуридаги 1,2 гектар майдонни 12 та фуқароларга уй-жой қуриш учун ажратиб, турар-жой учун туман ҳокимининг қарорини чиқартириб беришни ваъда қилиб, 2017 йил апрель ойида фуқаро Р.Матқуловга 0,06 гектар ерни 5 млн. сўмга, 2016 йил август ойида фуқаро П.Эшматовга 0,06 гектар ерни 6 млн. сўмга ва 2018 йил ноябрь ойида фуқаро Б.Бойбоевга 0,06 гектар ерни 6 млн. сўмга сотиб юборган.

Шу каби тумандаги “Жасурбек Диёра диёри” фермер хўжалиги раҳбари Ж.Мирзаолимов турар-жой учун туман ҳокимининг қарорини чиқартириб беришни ваъда қилиб, фуқароларни алдаб, уларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, 2015 йил декабрь ойида хўжаликнинг 391-контуридан фуқаро Р.Маҳмудовга 0,08 гектар ерни 2000 АҚШ долларга ва фуқаро А.Холматовга 0,12 гектар ерни 1,5 млн. сўмга сотиб юборган.

Косонсой туманидаги “Бомраҳа” МФЙда яшовчи А.Бобохонов 2018 йил март ойида фуқаро К.Полотхўжаевга тумандаги “Қоратоғ шаббодаси” фермер хўжалигининг 366-контуридан 0,06 гектар ерни уй-жой қуриш учун сотишини, номига туман ҳокимининг қарорини чиқартириб беришини ваъда қилиб, алдаб, 1300 АҚШ долларни олган.

Тайлоқ туманидаги “Маржона Муроджон Сочак” фермер хўжалиги бошлиғи З.Авулбаева 6 нафар фуқарога 0,89 гектар ерни 25 млн. сўмга сотиб юборганлиги учун тергов олдида жавоб бермоқда.

Нарпай туманидаги “Мерос” фермер хўжалиги бошлиғи И.Шопиев “Соҳибкор” МФЙда яшовчи фуқаро Д.Назаров билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 4 нафар фуқароларга 0,63 гектар ерни 17,9 млн. сўмга  сотиб юборган.

Қўшработ туманидаги “Ахрор Ялғашев” фермер хўжалигининг собиқ раҳбари Б.Ялгашев томонидан 8 нафар фуқарога 2,8 гектар экин ери 61,8 млн. сўмга уй-жой қуриш учун ноқонуний сотиб юборилганлиги аниқланган.

Гулистон туманидаги “Мелиқўзи Абдивоҳид боғи” фермер хўжалиги собиқ раҳбари М.Ярматов 12 нафар фуқароларга 5,7 гектар суғориладиган экин ер майдонларини якка тартибда уй-жой қуриш учун ажратиш ҳақида Гулистон туман ҳокимининг 2006 йил 27 апрелдаги 192-сонли ва 2007 йил 11 декабрдаги 768-сонли сохта қарорларини чиқариб, фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш учун ноқонуний берган.

Термиз тумани, “Солиобод” маҳалласида яшовчи фуқаро Ф.Эсанов “Гулистон Солиобод” фермер хўжалиги балансидаги 0,12 гектар ер майдонини фуқаро П.Тожиевга уй-жой қуриш учун 6 млн. сўмга, Узун туманидаги “Аброр” фермер хўжалиги бошлиғи А.Бегимқулов 0,1 гектар ерни фуқаро А.Ҳусановга 20 млн. сўмга фирибгарлик йўли билан сотган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан қўзғатилган жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таҳлил ва ўрганишлар шуни кўрсатдики, фермер хўжалигини юритиш учун 27 минг 332 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдони ноқонуний ажратилган. Асосан, Сирдарё вилоятида 7 минг 495 гектар, Қашқадарё вилоятида 5 минг 162 гектар, Тошкент вилоятида 4 минг 677 гектар, Сурхондарё вилоятида 2 минг 289 гектар, Фарғона вилоятида 2 минг 158 гектар, Жиззах вилоятида 2 минг 132 гектар, Бухоро вилоятида 1 минг 291 гектар, Қорақалпоғистон Республикасида 1 минг 59 гектар қишлоқ хўжалиги ерларини фермер хўжаликларига ажратилишида қонун талаблари бузилган.

Шу каби, 261 гектар экин майдони деҳқон хўжаликларига ноқонуний ажратиб берилганлиги аниқланди.

Ерга оид мурожаатларни кўриб чиқишда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талаблари ҳам қўпол равишда бузилиш ҳолатлари учрамоқда. Хусусан, Тўрақўрғон туман Ер ресурслари ва Давлат кадастри бўлимининг собиқ бошлиғи М.Хомидов бўлимга ҳал этиш учун 2018 йил давомида келиб тушган 178 та жисмоний ва юридик шахс-ларнинг мурожаатларини қонунда белгиланган муддатларда узрли сабабларсиз кўриб чиқмасдан ҳамда муаллифларга мурожаатларнинг натижалари ҳақида ёзма равишда жавоб хатлари юборилишини таъминламасдан, 21 тасини рўйхатга олмасдан, 91 тасини ғаразли ёки бошқа паст ниятларда йўқ қилиб юбориб, фуқаролар ва юридик шахс-ларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларига жиддий зиён етказилишига сабабчи бўлганлиги учун тергов олдида жавоб бермоқда.

Заҳирадаги ерлардан фойдаланишда ҳам қатор қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган. Жумладан, Тўрақўрғон тумани Ер ресурслари ва Давлат кадастри бўлими мутахассиси А.Жумаев “Чақир-тўқай” массивидан 47 гектар туман ҳокимлиги заҳирасидаги ер майдонидан ноқонуний равишда  ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб, фуқароларга оғзаки келишув асосида шоли экиш учун сотиб юбориб, ҳеч қаерга кирим қилмагани ҳолда, давлат манфаатларига 1,1 млрд. сўм миқдоридаги зарар етказилишига сабабчи бўлган. А.Жумаев ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, 2015-2018 йиллар давомида туман ҳокимлиги заҳирасига киритилмаган ҳамда туманнинг ер ҳисоботларидан яшириб келинган “Қуёшли юрт водийси” ММТП ҳудудидаги 35 гектар ер майдонларининг унумдор тупроқ қисмидаги 57.282 м3 қум-шағал маҳсулотини йиллар давомида ковлаб сотиб  юбориб, давлат манфаатларига 870 млн. сўм – жуда кўп миқдорда зарар етказилишига сабабчи бўлганлиги учун ҳам тергов олдида жавоб бермоқда.

Инспекция органлари томонидан ўтказилган текширишлар натижасига кўра, қонунбузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароит-ларнибартарафэтиштўғрисида130та тақдимномакиритилди, 280 нафар мансабдор шахслар интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди, қонунсиз қарорларни бекор қилиш ёки қонунга мувофиқлаштириш бўйича 741 та протест келтирилди.

Шунингдек, қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 11 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Инспекция томонидан назорат тадбирлари изчиллик билан  давом эттирилмоқда.

Улуғбек АХУНОВ,

Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси бошқарма бошлиғи, адлия маслаҳатчиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *