Кўрилди

Энергетикнинг ҳийласи қимматга тушди

Мажбурий ижро бюроси Фарғона туман бўлими ходимлари томонидан 2019 йил 13 декабрь куни Фарғона шаҳар, “Оқариқобод” МФЙ ҳудудидаги Фарғона вилоят насос станция энергетика бошқармаси Фарғона туман бўлимига қарашли 198-сонли тик қудуқда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари” асосида электр энергиядан фойдаланашининг қонунийлиги ҳамда тўлов интизомига риоя этилиши юзасидан мониторинг ўтказилган.

Аниқланишича, Фарғона туманидаги вилоят насос станциясининг энергетика бошқармаси Фарғона туман бўлими бошлиғи М.Мирзаев ўзига бириктирлган Фарғона шаҳар, “Оқариқобод” МФЙ ҳудудида жойлашган 198-сонли тик қудуқда ўрнатилган электр ҳисоблагичнинг “А,В,С” фазаларини узиб қўйиб, умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланган ҳолда, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган. Натижада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январь кунги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғриида”ги 22-сонли қарори талабларини қўпол равишда бузган. Оқибатда Фарғона туман Электр таъминоти корхонаси манфаатларига жами 41 миллион 500 минг 305 сўмлик миқдорда моддий зарар етказганлиги аниқланди.

Суриштирув давомида фуқаро М.Мирзаев давлатга етказилган моддий зазарни ихтиёрий тўлиқ қоплашга мажбур бўлди.

М.ҚАЮМОВ, МИБ Фарғона тумани бўлими тезкор шўьба катта инспектори.

Дўстларингизга улашинг:

1 thought on “Энергетикнинг ҳийласи қимматга тушди

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *