Кўрилди

Диққат, фирибгарлар!

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексини 168-моддаси “Фирибгарлик” деб номланиб, ушбу модда бўйича фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш жинояти назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексини 168-моддаси “Фирибгарлик” деб номланиб, ушбу модда бўйича фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш жинояти назарда тутилган.

Ёзёвон туман судида кўриб чиқилган фирибгарлик билан боғлиқ жиноий иш билан танишиб, ёқа ушламай иложингиз йўқ. Мазкур жиноий ишда оз эмас, кўп эмас 9 нафар киши иштирок этиб, уларнинг 6 таси аёл киши, 3 нафари эркак киши эканлигини кўриб, ҳайратингиз янада ошади. Янада энг муҳими, судда кўрилган жиноий ишга “бош бўлган” судланувчи Шарифахон Эргашова 10 маротаба, Нигора Аслонова ҳам 10 маротаба, Гулноза Розоқова 7 маротаба, Лола Мардиева, Мархабо Холматова, Ирода Мўминовалар Шарифа ва Нигораларга шогирд тушишган шекилли, 1 маротабадан, эркак судланувчилар Маҳмуд Турдиматов 3 марта, Дилмурод Носиров 2 маротаба, ФарДУнинг 4-босқич талабаси Рўзали Маҳмудов эса  уларга шогирд тушиб, суднинг қора курсисида ўтиришди. Уларнинг барчаси бир хил – фирибгарлик жиноятларини содир этганликлари учун судландилар.

Хўш, асли Қува туманидан бўлган эркак-аёл аралаш фирибгарлар гуруҳи нима ишлар билан шуғулланишган? Кимларни чув тушириб, алдаб, ишончига кириб, катта-катта пулларини қандай ваъдалар эвазига қўлга киритишган?

Шарифа Эргашова хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, 2015 йил февраль ойида таниши Г.Розоқова билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлгани ҳолда, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан З.Ахуновга ўзини номидаги Қува тумани, Лайлакуя қишлоғидаги ер майдонини 3000 АҚШ долларига сотишга келишиб, унинг 3000 АҚШ доллари пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, кейинчалик ер майдонида З.Ахуновнинг қурилиш қилиб, номига расмийлаштиришига рухсат бермасдан, пулларини ўзаро тақсимлаб, шахсий эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юборишган.

Ш.Эргашова ва Г.Розоқовалар 2016 йил сентябрь ойида Лола Мардиева билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлгани ҳолда, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Фарғона шаҳар марказида Турдиева Гулшаной Валижоновнани учратиб қолишиб, унинг ишончига киришиб, Фарғона шаҳар марказида янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан арзон нархда яшаш хонадони сотиб олиб беришларини айтишиб, алдаб, унинг 3 минг 750 АҚШ доллари пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишиб, ушбу пулларни ўзаро тақсимлаб олишган.

Ш.Эргашова ва Г.Розоқовалар 2016 йил декабрь ойида Маҳмуд Турдиматов билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлгани ҳолда, такроран, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга кириш мақсадида, фуқаро Исроилов Позил Алмардоновични Фарғона шаҳар марказида учратиб қолишиб, унинг қизи Исроилова Нодира Позилжон қизини Фарғона Давлат Унверситетига ўқишга кирмоқчи бўлиб юрганидан хабар топишиб, Н.Исроиловани унверситетга тўрт йиллик контракт пулларига тўловларни амалга ошириш орқали ўқишга киритиб қўйишлари мумкинлигини айтишиб, алдаб, уни ишончига киришиб, П.Исроиловнинг 2 минг 950 АҚШ доллар пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишиб, ушбу пулларни ўзаро тақсимлаб олишган.

Ш.Эргашова 2017 йил апрель ойи бошларида Л.Мардиева билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлгани ҳолда, такроран, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, фуқаро Усмонов Рустамжон Бахриддин ўғлини Фарғона шаҳрида учратиб қолишиб, уни Фарғона Давлат Университетига ўқишга кирмоқчи бўлиб юрганидан хабар топишиб, унга Фарғона Давлат Университети мансабдор шахсларига 2000 АҚШ доллари пора бериб, уни ўқишга киритиб қўйишлари мумкинлигини айтишиб, пора беришга далолат қилишиб, алдаб, ишончига киришиб, уни 700 АҚШ доллари пулларини ҳам фирибгарлик йўли билан қўлга киритишиб, ушбу пулларни ўзаро тақсимлаб олишган.

Фирибгарлик жиноятини амалга     оширишда   устаси фаранг бўлиб кетган Шарифа Эргашова Нигора Аслановани ўз ёнига олиб, 2017 йил апрель ойида Р.Маҳмудов ва Л.Мардиева билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлгани ҳолда, такроран, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Собирова Озодахон Равшанбековнанинг ўғли Т.Комилов Фарғона шаҳрида жойлашган “Ҳуқуқшунослик” коллежига ўқишга кириш ниятида юрганидан хабар топишиб, унга давлат ташкилотларида юқори лавозимларда ишловчи танишларига 800 АҚШ доллари пора бериб, унинг ўғли Т.Камоловни ўқишга киритиб қўйишлари мумкинлигини айтишиб, пора беришга далолат қилишиб, алдаб, ишончига киришиб, унинг 400 АҚШ доллари пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишиб, ушбу пулларни ўзаро тақсимлаб олишган.

Ш.Эргашова, Г.Розоқовалар 2017 йил июль ойи охирларида Л.Мардиева ва Р.Маҳмудовлар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлгани ҳолда, такроран, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суи-     истеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, фуқаро Сабирова Озодахон Равшанбековнага Фарғона шаҳрида жойлашган “Фарғона ёғ-мой” комбинатидан арзон нархда ёғ маҳсулотлари олиб беришларини айтишиб, алдаб, ишончига киришиб, уни 9 миллион 600 минг сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишиб, ушбу пулларни ўзаро тақсимлаб олишган.

Амалда содда фуқароларни алдаб, фарзандларини ўқишга киритиб қўйиш, уй олиб бериш, ишга киритиб қўйиш  ва бошқа кўплаб имкониятлардан фойдаланишларида воситачилик қиламиз дея уюшган гурҳ аъзолари жами 27 та ҳолатда одамларни алдаб, фирибгарлик йўллари билан уларга тегишли пулларни ўзлаштириб олишган.

Бироқ ҳар қандай жиноятнинг ҳам чегараси бўлади. Ш.Эргашова хавф- ли рецедивист бўлгани ҳолда, 2018 йил март ойида Дилмурод Носиров билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлгани ҳолда, такроран, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, фуқаро Олимжонов Каримжон Ортиқали ўғли қариндоши Исомиддинов Абдуғофир Абдулхошимовични ишга киритиш ниятида юрганидан хабар топишиб, давлат ташкилотларида юқори лавозимларда ишловчи танишларига 3000 АҚШ доллари пора бериб, Фарғона вилояти Божхона бошқармасига ишга киритиб қўйишлари мумкинлигини айтишиб, пора беришга далолат қилишиб, алдаб, ишончига киришиб, уни 1000 АҚШ доллари қийматидаги 8 миллион 140 минг 60 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишиб, ушбу пулларни ўзаро тақсимлаб олишган.

Шундан сўнг Олимжонов Каримжон Ортиқали ўғли 2018 йил 10 апрель куни ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, Д.Носиров олган 1000 АҚШ доллари пулларини қайтариб бермаётганлигини билдирганида, мазкур ариза юзасидан Фарғона шаҳар   ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Д.Носиров 2018 йил 10 апрель куни Фарғона шаҳар марказида Қ.Олимжоновдан қариндоши А.Исомиддиновни мансабдор танишларига пора бериш орқали Фарғона вилояти Божхона бошқармасига ишга киритиш учун яна 500 АҚШ доллари пулларини фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ушланди.

Суд ҳукми билан амалдаги қонунларга биноан судланувчи Эргашова Шарифахон Бахтиёровнага узил-кесил олти йил озодликдан маҳрум қилиш ва 7 миллион 763 минг 500 сўм жарима жазоси тайинланди.

Мардиева Лолахон Суюндиқовнага узил-кесил беш йил саккиз ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Аслонова (Бекмирзаева) Нигора Жураевнага узил-кесил олти йил икки ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Розоқова Гулнозахон Фозилжановнага узил-кесил беш йил олти ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Холматова Мархабохон Адҳамовнага тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан ўташ учун беш йил икки ой озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 72-моддасига асосан шартли ҳукм қилиниб, уч йил синов муддати белгиланди.

Мўминова Иродахон Ҳасановнага ҳам тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан ўташ учун беш йил тўрт ой озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиб, амалдаги қонунларга асосан шартли ҳукм қилиниб, уч йил синов муддати белгиланди.

Маҳмудов Рўзали Зоиржон ўғлига тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан ўташ учун беш йил тўрт ой озодликдан маҳрум этиш жазоси та- йинланиб, шартли ҳукм қилиниб, уч йил синов муддати белгиланди.

Турдиматов Маҳмуджон Маҳамаджоновичга уч йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Носиров Дилмуроджон Шуҳратжон ўғлига ҳар ойлик иш ҳақидан 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолинган ҳолда икки йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 28, 211-моддаси 1-қисми билан яшаш жойини у ёки бу сабаб билан сутканинг соат 19:00 дан соат 6:00 га қадар тарк этишни тақиқлашдан     иборат уч йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, соддалик қилиб, баъзи бир одамларнинг ширин гапларига учиб, амалда фирибгарнинг тузоғига илиниб қолманг. Бугунги замонда ҳеч бир иш пора бериш билан битмайди. Чунки, пора берганга ҳам, пора олганга ҳам қонунда жазо белгиланган. Шундай экан, ҳар қандай ишингизни, муаммоингизни ҳал этиш учун қонуний йўлни тангланг. Шундагина адашмайсиз.

Муҳиддин ДЖУРАБАЕВ, 

Ёзёвон туман прокурори ўринбосари.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *