Кўрилди

Депутат жиноятчиликка қарши чиқди

Жараён

Жиноятнинг илдизи қаерда? Унинг келиб чиқишини асосий сабаблари нимада? Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутати Ўткирбек Арзиқулов Андижон шаҳридаги “Бирлашган”  маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган давра суҳбатида маҳалла фаоллари олдига ана шу саволларни қўйди. Жавоб аниқ: қонунларни яхши билмаслик, бепарволик ва жамоатчилик назоратининг йўлга қўйилмаганида.

–Маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали вилоятимизда аёллар томонидан содир этилган жиноятларни кўриб, ўз сайлов ҳудудимдаги маҳаллаларга шошдим, – дейди депутат Ў.Арзиқулов. – Жамоатчилик асосида ишловчи комиссиялар фаолиятини жонлантириш керак. Жиноятчиликка қарши биргаликда курашамиз. Биз вақтинча ишсиз уйда ўтирган хотин-қизлар ва уюшмаган ёшларга алоҳида эътибор қаратишимиз, улар билан кўпроқ ишлашимиз зарур. Агар фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини оширсак, жиноятчилик ўз-ўзидан камаяди. Чунки, ҳуқуқини билган бурчини ҳам унутмайди.

Тадбир иштирокчилари оилада маънавий муҳитни соғломлаштиришда аёлнинг роли ва фарзанд тарбияси мавзусидаги маърузалар билан танишдилар. Амалдаги қонунчилик, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, давлатимиз томонидан уларга бўлган эътибор хусусида саволларига жавоб олдилар.

Акбаржон НАЗАРОВ, “Қонун ва ижро” газетасининг махсус мухбири.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *