Кўрилди

Департамент хабарлари

5 МИНГ СЎМДАН ФОЙДА КЎРАМИЗ ДЕБ…

Аброр таниш аёлларидан бирининг қўлида нақд 30 миллион сўм пули бўлиб, уларни АҚШ долларига алмаштирмоқчи бўлаётганини эшитгач, ўзининг таниши Дилшодга сим қоқди ва вазиятни тушунтирди. Улар биргаликда Қувасой шаҳар марказидаги “Қуддус” савдо дўконида ишловчи танишига телефон қилишиб, ҳозирда ҳар бир АҚШ долларининг курси қанча бўлаётгани билан қизиқишди. Савдо дўконидаги танишидан доллар курси 10 минг 15 сўмдан бўлаётганини эшитишгач, дарҳол тил бириктиришди ва сўмини долларга айлантирмоқчи бўлган аёлга 100 АҚШ долларига 5 минг сўмдан қўшиб айтмоқчи бўлишди. Ва шундай қилишди ҳам. Яъни 100 АҚШ долларини 10 минг 20 минг сўмдан алмаштириш мумкинлигини билдиришди.

Белгиланган вақтда икки нафар аёл айтилган ерга пулларини кўтариб келишди. Улар ўзаро келдишувга асосан жами 2 минг 900 АҚШ долларини 29 миллион 580 минг сўмга ноқонуний равишда сотишган вақтида ушланишди.

Суд ҳукми билан Аброр ва Дилшоднинг ҳар бирига 3 йилдан озодликни чеклаш билан боғлиқ жазолар қўлланилди. 2 минг 900 АҚШ доллари эса давлат фойдасига мусодара қилинди.

З.ОМОНОВ, Фарғона вилояти, Қувасой шаҳар судининг раиси вазифасини вақтинча бажарувчи.

ЎҚИШГА КИРИТМОҚЧИ БЎЛИБ…

Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва Фарғона туман бўлими томонидан фуқаронинг аризасига асосан ДХХ Фарғона туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.М. аризачининг қизини Фарғона тумани Тиббиёт коллежига коллеж директори орқали 2-мутахассислик бўйича ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган ҳолда Фарғона туманида аризачидан кимёвий ишлов берилган 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланди.

Мазкур ҳолат бўйича фуқаро Н.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Раҳмонали УСМОНОВ, Департаментнинг Фарғона туман бўлими бошлиғи.

СПОРТ МАКТАБИДАГИ ҚИНҒИРЛИКЛАР

Мактаб борки, у қандай йўналишда бўлмасин, устоз-мураббийлар биринчи галда ўзларининг юриш-туриши, ҳулқи ва бошқа хислатлари билан шогирдларига ўрнак бўлишлари талаб этилади.

Лекин Сўх туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида аввал директор, сўнг услубчи лавозимида ишлаган Абдугафор Домуллоев, Аврор Домуллоев, бош ҳисобчи Шуҳрат Амиршоевлар тўғрисида бундай дейиш қийин. Чунки, ака-ука Абдугафор ва Аврор Домуллаевлар ўзаро жиноий тил бириктириб, спорт мактабига келтирилиши керак бўлган спорт жиҳозларини талон-торож қилишган бўлишса, бош ҳисобчи Ш.Амиршоенв эса назоратни бўш қўйиб, уларнинг жиноят йўлига киришларига кенг шароит яратиб берди.

Абдугафор Домуллоев укаси Домуллоев Авроржон билан бир гуруҳ бўлиб, 2019 йил 7январь кунидаги 1-сонли ва 2019 йил 11 февралдаги 11-сонли Авроржон Домуллоевнинг номига берилган ишончномалардаги мактаб ҳисобчиси Ш.Амиршоевнинг имзосини сохталаштириб, спорт ва жисмоний маданиятни ривожлантириш жамғармаси Фарғона филиалидан 2019 йил 7 январдаги 07/1-сонли чиқим юк хатига асосан ажратилган 30 турдаги қиймати 70 миллион 487 минг 870 сўмлик спорт товарларидан 16 турдаги қиймати 9 миллион 987 минг 685 сўмлик, 2019 йил 11 февралдаги 06/02-сонли чиқим юк хатига асосан ажратилган 110 турдаги қиймати 16 миллион 879 минг сўмлик спорт товарларидан 16 миллион 317 минг 500 сўмлик воситаларни қўлга киритишиб, мазкур воситаларни муассасага кирим учун тақдим этмасдан, терговда аниқлашнинг имкони бўлмаган мақсадларда сарфлашиб, талон-торож қилишди.

Шунингдек, Абдугафор Домуллоевв ва Авроржон Домулоевлар жиноий ҳаракатларини давом эттиришиб, спорт мактаби билан “Akmal Sport Grand” МЧЖ ўртасида 2019 йил 18 март кунги қиймати 44 миллион 289 минг сўмлик 8 турдаги спорт жиҳозларини олди-сотдиси бўйича махсус ахборот портали орқали электрон давлат харидини амалга ошириш ҳақида расмийлаштирган шартнома асосида ажратилган спорт товарларини ҳам олиб келишга услубчи Авроржон Домуллоевни масъул этиб тайинлаб, ушбу спорт жиҳозларини Авроржон Домуллоев томонидан қабул қилиб олингани ҳолда, спорт товарларидан 34 миллион 265 минг 700 сўмлик 7 турдаги спорт жиҳозларини муассасага келтирмасдан, шахсий эҳтиёжлари йўлида сарфлашиб, талон-тарож қилишди.

Жиноий ҳаракатларини яшириш мақсадида Абдугафор Домуллоев Авроржон Домуллоев билан бирга 2019 йилнинг 1-ярмида асосий воситаларни ажратилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, ишончнома ва чиқим юк хатларини эгаллашиб, нобуд қилишди ёки яширишди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2010 йил 22 декабрь куни 2169-рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Бюджет ташкилотлари бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги йўриқноманинг 8-бандида бош ҳисобчининг асосий вазифалари бухгалтерия ҳужжатларини ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилиши ҳамда амалга оширилаётган операцияларнинг қонунийлигини олдиндан назорат қилиш, моддий қийматликларнинг бутлиги устидан мунтазам назорат қилиш, моддий қийматликларни ва мажбуриятларни инвентаризация қилишда қатнашиш, инвентаризация натижаларини ўз вақтида ва тўғри расмийлаштириш ҳамда уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш, асосий воситалар ҳамда бошқа моддий қийматликларни уларнинг сақланиш ва фойдаланиш жойларида бутлигини мунтазам назорат қилиш, бухгалтерия ҳужжаларини сақланишини таъминлаш киради.

Бироқ, Ш.Амиршоев юқоридаги йўриқнома ва хизмат йўриқномаси билан ўзига бириктирилган вазифаларни бажаришга виждонсизларча муносабатда бўлиб, муассасага ажратилган асосий қоидаларнинг ҳисобини юритилишини ўз вақтида йўлга қўймасдан, ўтган даврда муассасага ажратилган асосий воситаларни кирим қилинишига совуққонлик билан қараб, 2014 йилдан 2018 йилга қадар ажратилган асосий воситаларни 2018 йил январь ойига келибгина УзАсбо дастурига киритди.

Шунингдек, Ш.Амиршоев моддий қийматликларнинг бутлиги устидан мунтазам назорат ўрнатмаган, моддий қийматликларни инвентаризация қилмаганлигини, асосий воситалар ҳамда бошқа моддий қимматликларни уларнинг сақланиш ва фойдаланиш жойларида бутлигини мунтазам назорат қилмаганлиги оқибатида Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 2014 йилдан 2019 йилнинг 1-ярмига қадар ажратилган жами 170 турдаги 237 миллион 401 минг 296 сўмлик асосий воситалардан 67 турдаги 92 миллион 146 минг 990 сўмлик асосий воситаларнинг камомади келиб чиқишига собабчи бўлди.

Шу билан бирга, 2014-2018 йилларда Болалар спорт мактабига олиб келинган 113 турдаги 95 миллион 336 минг 116 сўмлик асосий воситалардан 36 турдаги 31 миллион 576 минг 97 сўмлик асосий воситалар, 2019 йил 7 январдаги 07/01-сонли чиқим юк хатига асосан ажратилган 30 турдаги қиймати 70 миллион 487 минг 870 сўмлик асосий воситалардан 16 турдаги қиймати 9 миллион 987 минг 685 сўмлик асосий воситалар, 2019 йил 11 февралдаги 06/02-сонли чиқим юк хатига асосан ажратилган 11 турдаги қиймати 16 миллион 879 минг сўмлик асосий воситалардан 10 турдаги 16 миллион 317 минг 500 сўмлик асосий воситалар, “Akmal Sport Grand” МЧЖ билан спорт мактаби ўртасида 2019 йил 18 мартдаги тузилган шартномага асосан сотиб олинган жами 8 турдаги 34 миллион 265 минг 700 сўмлик асосий воситалардан 7 турдаги 34 миллион 265 минг 700 сўмлик асосий воситалар камомадига йўл қўйди.

Бундан ташқари, Ш.Амиршоев бухгалтерия ҳужжатларининг сақловини таъминлашга мажбур бўлсада, қайд этилган даврда воситаларни ажратилиши билан боғлиқ ҳужжатларни, яъни ишончномалар, чиқим юк хатлари ва бошқа ҳужжатларни етарлича сақловини амалга оширмасдан, ушбу ҳужжатларни қасддан нобуд қилди.

Шу йил 17 август куни юқоридаги судланувчиларнинг жиноий қилмишлари судда атрофлича кўриб чиқилиб, судланувчилар томонидан келтирилган зарарларнинг бир қисми тўлангани эътиборга олиниб, ака-ука Домуллоевларнинг ҳар бирига озодликни чеклаш билан боғлиқ жазолар қўлланди. Ш.Амиршоевга эса ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолган ҳолда 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Шунингдек, судланувчиларнинг ҳар бирига қонунларга биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида, яъни 10 миллион 136 минг 500 сўмдан жарима жазолари тайинланди.

Иброҳимжон АБДУЛЛАЕВ, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти, Сўх туман бўлими бошлиғи.

МАҲАЛЛА РАИСИ ПОРА ТАЛАБ ҚИЛДИ

Ёзёвон туманидаги “Такалик” МФЙ раиси Р.Мадаминов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа тайинлаш комиссия раиси сифатида нафақа тайинлаш хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда Г.Сотволдиеванинг 2019 йил 28 сентябрда туғилган фарзанди Г.Муроджонова икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа тайинлаб бериш эвазига таъмагирлик йўли билан 450 минг сўм талаб қилишда ифодаланган жиноий режа тузди.

Жиноий режага кўра, Г.Муроджонова икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа тайинлаб бериш юзасидан 2020 йил 11 июлда мурожаат қилган амакиси М.Эргашевга бола парвариши бўйича нафақа тайинлаб бериш эвазига таъмагирлик йўли билан 450 минг сўм пора тариқасида талаб қилиб, ушбу пулни бермаса нафақа тайинлаб бермаслигини айтиб, Г.Муроджоновани бола парвариши бўйича нафақа олишдан иборат қонуний манфаатларига зарар етказадиган ҳаракатларни содир этиш таҳдиди остида пора талаб қилиб, пора беришга мажбур этадиган шароитга қасддан туширди.

2019 йил 15 июль куни М.Эргашев Департаментнинг Ёзёвон туман бўлими бошлиғига ариза ёзиб, унда Ёзёвон туман “Такалик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Р.Мадаминов жияни Г.Муроджонова учун бола парвариши бўйича нафақа тайинлаб бериш эвазига тамагирлик йўли билан 450 минг сўм талаб қилаётганлигини маълум қилиб, қонуний чора кўришликни сўради.

Мазкур ариза юзасидан 2019 йил 15 июль куни Департаментнинг Ёзёвон туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Р.Мадаминов Г.Муроджонова учун бола парвариши бўйича нафақа тайинлаб бериш эвазига амакиси М.Эргашевдан тамагирлик йўли билан талаб қилинган 450 минг сўмни яшаш жойи – “Такалик” маҳалла фуқаролар йиғини, “Шодиёна” кўчаси, рақамсиз уйида олганида, ашёвий далил билан ушланди.

Суд ушбу жиноий ишни кўриб чиқиб, судланувчи Р.Мадаминовни 3 йил моддйи жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Акмалжон МАХАМАДОВ, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти, Ёзёвон туман бўлими бошлиғи.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *