Кўрилди

Чўпон қиёфасидаги фирибгар

Тергов материалларидан

Фуқаро А.Набиев (исмлар ўзгартирилган) К.Узвақовнинг қўйлари кўплигини, уларни боқиш учун ишчи излаб юрганлигидан хабар топиб, у билан ўзаро келишиб, қўйларини боқиб беришга ваъда берди. К.Узваков ўзининг 281 бош қўйларини А.Набиевга ишониб топширди.

Бироқ, асли нияти қўйларни боқиш эмас, уларни яширинча пуллаб, чўнтакларини қаппайтириш бўлган А.Набиев 2019 йилнинг 3 ноябрь куни К.Узваковнинг 8 бош, жами 10 миллион 400 минг сўмлик қўйларидан 2 бошини таниши Б.Ходжиевга фирибгарлик йўли билан яширинча сотаётганлигини айтмасдан, ўзиники деб билдириб, 1 миллион 400 минг сўмга сотиб юборди. Қолган 6 бош қўйни 2019 йилнинг 6 ноябрь куни дастлабки терговда аниқлашни имкони бўлмаган “Бахтиёр” исмли шахсга 350 АҚШ доллар эвазига сотиб, жиноий йўл билан қўлга киритган пулларини шахсий манфаатлари йўлида сарфлади.

Бундан ташқари, фуқаро А.Набиев такроран яна фирибгарлик йўлига ўтиб, 2 бошини Б.Ходжиевга 1 миллион 400 минг сўмга сотмоқчи бўлиб, унга яна 6 бош қўйлари борлигини. Агар Б.Ходжиев рози бўлса, 2 миллион 400 минг сўм эвазига сотишлигини айтиб, Б.Ходжиевни алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, 2019 йилнинг 7 ноябрь куни Б.Ходжиевдан 2 миллион 400 минг сўм пулларни олдиндан санаб олди.

Шундай қилиб, А.Набиев ўзининг юқоридаги жиноий қилмиш-ҳаракатлари билан фуқаро К.Узвақовнинг жами 10 миллион 400 минг сўмлик 8 бош қўйларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, такроран Б.Ходжиевни алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, унинг 2 миллион 400 минг сўм миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб олди.

Табиийки, қўйларини амалда чўпон эмас, бўри терисини ёпинган фирибгарга топшириб қўйган К.Узвақов А.Набиевнинг жиноий қилмишлари бўйича ИИБга ариза билан мурожаат этди ва А.Набиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни қасддан содир этганлиги бўйича жиноят иши очилди.

Баҳодиржон АБДУМАЛИКОВ, Фарғона вилояти, Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими суриштирувчиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *