Кўрилди

Бувайда тумани: замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги “Ёқилги-энергетика соҳасида ўзаро ҳисоб-китобларни янада такомиллаштириш ва молиявий барқарорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5761- сонли Фармонига асосан, бугунги кунда вилоятимиз бўйлаб АСКУЭ тизимини жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Биргина Бувайда туманида АСКУЭ тизимини жорий этилиши натижасида тумандаги 43 мингдан ортиқ маиший ва юридик истеъмолчиларга замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатилишига олиб келади. Режага биноан бугунги кунгача тумандаги “Янгиҳаёт”, “Турк”, “Хўжаобод”, “Қум”, “Араб”, “Шўр”, “Урганжи” ҳамда “Жилва” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 4000дан ортиқ истеъмолчиларга замонавий электр ҳисоблагичлари ўрнатилди.

Замонавий электр ҳисоблагичларни белгиланган муддатда истеъмолчиларга сифатли ўрнатилиши, тизимни тўлиқ жорий этилиши доимий “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан назоратга олинган.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, 2020 йил якунига қадар турдаги электр энергияси истеъмолчиларига замонавий электр ҳисоблагичлари ўрнатилиши белгиланган бўлиб, бу ҳисоблагичлар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳисобдан бепул ўрнатилмоқда.

Абдувоҳид ТУРДИЕВ, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг Матбуот хизмати масъул ходими.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *