Кўрилди

Божхоначилар жазога тортилди

Фарғона вилояти Божхона бошқармаси «Андархон» чегара божхона пос-тининг божхона кўриги ва расмийлаштируви гуруҳи катта инспекторлари лавозимида ишлаган К.М. ва Ю.Д.лар чегарадан ноқонуний тарзда мол ўтказувчилар билан шерик эканликлари ўз исботини топди.

Аниқланишича, К.М. ва Ю.Д. бошқа шахслар билан тил бириктириб, хизмат мавқеидан фойдаланиб, жуда кўп миқдордаги сигарета маҳсулотларини чегарадан ноқонуний ўтказишга йўл қўйишган. Ўзбекистон Республикаси ДХХга қарашли ҳарбий қисм ходимлари томонидан транспорт воситаси тўхтатилиб, текширилганида, унда сигареталар борлиги аниқланган.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг судьяси Фаррух Абдураҳмонов ашёвий далил сифатида сақланиб турган 1 млрд. 143 млн. сўм қийматидаги сигаретларни йўқ қилишни лозим топди.

Суд ҳукми билан К.М. ва Ю.Д.нинг ҳар бири Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми «а», «г» бандлари билан айбдор деб  топилиб, 3 йилга божхона идораларида ишлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилишди. Шу билан бирга, К.М. ва Ю.Д.нинг ҳар бири 69 миллион сўмдан зиёд жарима тўлаши суд ҳукми билан белгилаб ҳам қўйилди.

Ўз мухбиримиз

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *