Кўрилди

Болаланинг бегонаси бўлмайди

Ёшлар – келажагимиз

Халқимизда “Бир болага етти маҳалла ота-она” деган нақл бор.  Андижон шаҳридаги “Ўзбекистон 20 йиллиги” маҳалласида ўтказилган давра суҳбати айни шу мавзуга бағишланди.

Ота-оналар, ҳудуддаги мактаб ва мактабгача таълим муассасалари ходимларига ёшлар сиёсати борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, фарзанд тарбияси хусусида тушунча берилди.

–Биз, аввало, ота-оналарнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришимиз керак, – деди халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутати Зиёвиддин Исомиддинов, – Фарзандларимизни болаликдан қонунларга амал қилишга ўргатиш, жиноятчиликлардан сақлашда оиладаги тарбиянинг ўрни катта. Қолаверса, жамоатчиликнинг бу борадаги масъулиятини ошириш зарур. Токи ҳеч бир бола тўғри йўлдан адашмасин.

Таъкидланганидек, ҳар бир ёш ҳуқуқий онги ва тафаккуридан келиб чиқиб, ўз ҳуқуқлари билан бирга мажбуриятларини ҳам яхши билиши, уни тўғри қўллай олиши, энг муҳими, шахсий фикрини аниқ баён этиш имкониятига эга бўлиши лозим. Бунинг учун ҳуқуқий тарбияни оиладан бошлаш мақсадга мувофиқдир. Бу уларни турли ёт ғоялар таъсиридан ҳимоялашда ҳам муҳим восита бўлиб хизмат қилади.

Вояга етмаганларнинг бўш вақтларини самарали тадбирлар билан банд қилиш жиноятчиликка қарши курашишнинг таъсирчан усули, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш давлат ва нодавлат ташкилотларининг устувор вазифаси эканлиги эътироф этилди. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти юзасидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар. Жамоатчилик асосида ишловчи оила ҳуқуқшуноси фаолиятини йўлга қўйиш таклифи билдирилди.

Акбаржон НАЗАРОВ, “Қонун ва ижро” газетасининг махсус мухбири.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *