Кўрилди

Бир мурожаат изидан…

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда Адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5415-сонли Фармонига асосан туман (шаҳар) адлия бўлимларига инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ваколати белгиланган.

Ёзёвон тумани адлия бўлими ходимлари тумандаги давлат органи ва ташкилотларда ходимларнинг меҳнат ҳуқуқига оид қонунчилик юзасидан  ўтказилган маниторинг натижасида бир қатор давлат органи ва ташкилотларида ходимларнинг меҳнат муносабатларига оид ҳуқуқлари бузилганлигини аниқлашди.

Хусусан,  Ёзёвон туман Халқ таълим бўлими ўқув муассасалардаги бир гуруҳ  ўқитувчиларга  2019 йил сентябрь-ноябрь ойлари давомида ихтиёрий равишда, қонунни нотўғри қўллаш оқибатида ортиқча тўлов қилинган, лекин 2019 йил декабр ойида тўланган ортиқча тўловни ходимлар ҳисобидан қопланишлиги ҳамда қисман қопланганлиги аниқланди.

Зеро, Меҳнат кодексининг 279-моддасига асосан, иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда тўланган, шу жумладан, қонунни нотўғри қўлланиш оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайта ундириб олиниши мумкин эмаслиги белгиланган, яъни мазкур модда талабига кўра, иш берувчи (унинг корхона ичидаги вакиллари –бухгалтерияси, нормаловчиси, мастери ва бошқалар) томонидан қонунни билмаслик ёки қонун нормаларининг нотўғри талқин этилиши ва қўлланилиши оқибатида ходимга ортиқча тўлаб юборилган пул суммалари иш берувчининг айби туфайли юз бергани ва бунда ходимнинг айби йўқлиги туфайли ундан қайтариб ундириб олинишига йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган.

Юқоридагиларга асосан,  Ёзёвон туман адлия бўлими томонидан огоҳнома ва тақдимномалар шаклидаги таъсир чоралар киритилиши натижасида юқорида кўрсатиб ўтилган ўқитувчиларга ортиқча тўлов қилиниб, кейин қайтирб олинган иш ҳақилари тўлиқ равишда қайтарилишига ҳамда ортиқча тўлов қилиниб, иш ҳақларидан ушлаб қолиниши режалаштирилган ҳолатлар тўхтатилишига эришилди.

Алишер СИДИҚОВ, Фарғона вилояти, Ёзёвон туман адлия бўлими бошлиғи в.в.б.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *