Кўрилди

Байрамингиз қутлуғ бўлсин, ҳамкасблар!

27 сентябрь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Одатда, ҳар бир кишида маълум бир маънода ижодкорлик бўлади, яъниким, ёзишга, ижод қилишга мойиллик мавжуд. Фақат ана шу ижодга мойилликни ривожлантира олган инсонгина келгусида етук бўла олиши мумкин. Ваҳоланки, улуғларимиз айтганидек, ижоднинг тўқсон тўққиз фоизи меҳнат билан юзага чиқса, фақат бир фоизигина талант маҳсулидир.

Албатта, юртимизда, талантли ижодкорлар – заҳматкаш журналистлар, шоиру ёзувчилар жуда кўп. Айниқса ёшларимиз орасида ҳам иқтидорли ижодкорлар жуда кўплаб учрамоқда. Зеро, матбуотнинг, оммавий ахборот воситасида меҳнат қилишнинг ўзига яраша гашти ҳам бор, шу билан бирга, аччиқлари ҳам. Бир сўз билан айтганда, бугун юртимизда ошкоралик, ҳалоллик, одиллик ҳар биримиз учун муҳим фазилат бўлиб қолиши талаб қилинаётган бир вақтда матбуотчилар, оммавий ахборот воситаларининг турли тармоқларида меҳнат қилаётган ижодкорлар зиммасига жуда катта масъулият юкланмоқда. Шундай экан, юрт тараққиёти, халқ тинчлиги ва фаровонлиги учун улкан ҳисса қўшаётган барча ижодкорларни касб байрамлари билан қизғин табриклаймиз! Уларнинг оилаларига тинчлик, ижодларига ижод қўшилиб, эл-юртнинг энг фахрли ва обрўли кишилари бўлиб қолишларига чин дилдан тилакдошмиз!

“Қонун ва ижро” газетаси меҳнат жамоаси.     

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *