Кўрилди

Аниқ ҳаракат – ижобий натижа гарови

Жорий йилнинг 11 март куни “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фарғона вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда Олтиариқ туман Электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари иштирокида ўқув-тактик машғулот бўлиб ўтди.

Ишчи-ходимлар гуруҳларга ажратилиб, уларни фавқулодда ҳолатларда, табиий офатларда қандай ҳаракат қилиши юзасидан турли вазифалар белгилаб берилди.

Шундан сўнг, мутахассислар назоратида гуруҳлар берилган вазифаларини бюажаришга киришишди. Ўқув-тактик машғулотда фуқароларни хавфсиз жойга кўчириш, жароҳат етган фуқароларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш, ёнғинни ўз вақтида ўчириш, моддий бойликларга зарар етишининг олдини олиш каби ишлар амалга оширилди.

Ходимлар берилган вазифаларни бажариш давомида бир жамоа бўлиб, бирдамликда ҳаракат қилгани яққол намойиш бўлди. Машғулот якунида мутахассислар томонидан гуруҳлар томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳам кўрсатиб берилди. Келгусида бу каби ҳаракатларда сергак ҳушёр бўлишлари лозимлиги тушунтириб ўтилди.

Бу каби тадбирлар бошқа туман, шаҳар Электр таъминоти корхоналарида ҳам ташкил этилиши белгилаб олинди.

Абдувоҳид ТУРДИЕВ, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг Матбуот хизмати масъул ходими.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *