Кўрилди

ҚАЛЛОБ ЎҚИТУВЧИ

Бугунги кунда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ўқитувчиларнинг ижтимоий ҳимоясининг кучайтирилишига сабаб бўлаётган бўлсада, баъзи бир ўқитувчиларнинг  касбига доғ тушираётгани, хизмат вазифасини суиистеъмол қилаётгани дилингизда ғашлик уйғотади.

Қува қишлоқ хўжалик ва ижтимоий иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида бўлим бошлиғи вазифасида ишлаган В.Рустамовга  ўз вақтида ҳайдовчилик гувоҳномасини ололмаган собиқ ўқувчиси М.Абдуллаев ёрдам сўраб мурожаат қилади.  Ўз навбатида В.Рустамов даромадли ишни ортга суришни истамайди. Дарҳол ниятини амалга ошириш ва шу баҳона яхшигина пул ишлаб олиш мақсадида собиқ ўқувчиси М.Абдуллаевга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун давлатга тўланадиган божлардан ташқари яна вилоят ИИБ ЙҲХБда ишлайдиган мансабдор шахсларга ҳам “хизмат” ҳақи бериш кераклигини, бўлмаса иши битмаслигини айтади. “Хизмат” эвазига 200 АҚШ долларини сўради.

М.Абдуллаев ўзининг оилавий шароити оғирлигини, бунча пули йўқлигини айтганда эса ўқитувчи В.Рустамов ишни 150 АҚШ доллари эвазига битказиб беришга ваъда берди.

Аммо унинг бу тадбири амалга ошмай қолди. Собиқ ўқувчининг аризасига асосан   ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан тадбир  уюштирилди. Ўтказилган тадбирда В.Рустамов собиқ ўқувчисидан 150 АҚШ долларини олаётган вақтида қўлга олинди.

Жиноят ишлари бўйича Қува туман суди ўзининг навбатдаги суд мажлисида  мазкур жиноят ишини мазмунан кўриб чиқиб, судланувчи мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинди.

Зафаржон ОМОНОВ, жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг раиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *