Кўрилди

Алиментчилар маъмурий қамоққа олинди

Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти органлари томонидан вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун пул тўламаётган юзлаб фуқароларнинг маъмурий қамоққа олиш масаласини кўриб чиқишлик судларга тақдим қилинган эди.

Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти органлари томонидан вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун пул тўламаётган юзлаб фуқароларнинг маъмурий қамоққа олиш масаласини кўриб чиқишлик судларга тақдим қилинган эди.

Мисол учун, Бувайда туманида яшовчи А.Абдумаликов ўз фарзанди учун 3 йилдан ортиқ муддат давомида 12 миллион сўм алимент пулларини тўламаган. Бир неча маротаба огоҳлантиришларга қарамасдан тўлашдан бўйин товлаб келганди. Суднинг 2019 йил 15 январдаги қарори билан А.Абдумаликовга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Энди у алимент тўлаш масаласини вақтинча ушлаб туриш ҳибсхонасида ўтириб, яхшилаб ўйлаб кўрадиган бўлди.

Шу каби, Бувайда туманида яшовчи Э.Рўзиев 4 миллион сўм, Фурқат туманида яшовчи А.Юлдашев 3 миллион 9 минг сўм, Д.Джўраев 5 миллион 100 минг сўм, Тошлоқ туманида яшовчи Н.Усмонов 3 миллион 7 минг сўм алимент пулларини ўз вақтида тўланмаганликлари учун маъмурий қамоққа олиндилар.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексини 474 моддасига кўра, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарори ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик – ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Х.ТУРҒУНБАЕВ,

Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *